Skip to main content
Yangiliklar

Товуқ ва карам билан мазали тўйимли салат

By 28.04.2020No Comments

Бугун сизга товуқ ва карам билан тайёрланадиган оддий салат рецептини таклиф қилмоқчимиз. Энг муҳими шундаки, салат тезда тайёрланади, шунингдек, у жуда тўйимли ва кечки овқат ўрнини босиши мумкин.

Таркиби: Пекин карами (Корейс карами «кимчи» ёки салат карами) – 200 г; дудланган ёки қайнатилган товуқ – 200 г; товуқ тухуми – 3 дона; тузланган бодринг – 200 г; кўк пиёз; пишлоқ – 50/100 г; майонез; таъбга кўра туз ва майдаланган қора қалампир.

Қандай тайёрланади?
1. Салат учун барча ингредиентларни тайёрланг ва тухумларни қайнатиб олинг.
2. Пекин карамини оқар сувда ювиб ташланг ва ортиқча намликни силкитиб олинг, ихтиёрий бўлакларга бўлинг ва чуқур идиш ёки салат идишига солинг.
3. Товуқ, тузланган бодринг, пишлоқ ва тухумни кичкина кубик шаклида кесиб олинг ва уларни карам билан қўшиб, идишга солинг;
4. Кўк пиёзни яхшилаб ювиб ташланг, майдаланг ва уни ҳам салатга қўшинг.
5. Тайёрлаш якунида таъбга қараб, аралаштириш учун майонез, туз, қалампир билан салатни бойитинг.

Тайёр салат совутилган ҳолда дастурхонга тортилади. Бу яхна овқат ёки мустақил таом сифатида ейилиши мумкин.

 

olympic.uz