Skip to main content
Yangiliklar

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси хайрли ишга бош бўлмоқда

By 02.04.2020No Comments

Шу кунларда бутун дунё коронавирус пандемияси туфайли азият чекмоқда. Шу туфайли мамлакатимиз аҳолиси учун ҳам карантин жорий этилган.

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан ушбу қийин даврда вилоятдаги барча туманлардаги маҳаллаларда яшаётган – ҳозирги даврда қийналган ва ногирони бор оилаларга кўмак кўрсатилди.

Ушбу хайрли ишда бошқарма ходимлари, вилоятдаги машҳур фахрий спортчилар иштирок этишди. Улар вилоятдаги қийналган хонадонларда бўлишиб, озиқ овқат маҳсулотлари ва бир марталик тиббий ниқоб улашишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати