Skip to main content
Yangiliklar

Тез- тез йиғлаб туриш юрак хуружини олдини олар экан

By 26.04.2020No Comments

Лакримология – йиғлаш илми шуни тавсия этади.

Олимлар инсонларга кўз ёш ва дардни яширмай керак пайтда йиғлаб олишни маслаҳат бермоқдалар. Аниқланишича, кўз ёш ортиқча стресслардан ҳоли қилиб, юрак хуружини олдини олар экан.

Миннесота штати ҳамда Британиянинг Ланкастерадаги иккита университет олимлари айнан ана шундай тўхтамга келишди.

Тадқиқотлар пайтида йиғлаб олган одамларнинг 88,8 фоизида аҳвол яхшиланиши кузатилган. Бунга сабаб эса кўз ёш тўкаётган пайтда одам ичидаги барча ғубор ва стресслардан озод бўлар экан. Бундан ташқари кўз ёшлар билан биргаликда юрак хуружини келтириб чиқарувчи зарарли омиллар ҳам организмни тарк этар экан.

Йиғи пайтида стрессларнинг энг асосий гормони кортизола ҳам пасаяди, шунингдек, йиғи чуқур нафас олиш билан кузатилгани учун артериа қон босими меъёрга келиб, томирларни атеросклероздан ҳимоя қилар экан.