Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондо тарихини биласизми?

By 09.04.2020No Comments

Таэквондо – корейсча «таэ» – оёқ, «квон» – қўл, «до» – йўл яъни, оёқ ва қўлларнинг ҳаракат йўли деган маънони англатади.

Тарихий манбалардан яхши маълумки, таэквондо санъати худди Хитойда кунг-фу ҳамда Японияда карате сингари Корея ярим оролларида мустақил тарзда шаклланган. Қадимги Кореяда “субак” ҳарбий санъати мавжуд бўлган. Айнан субак кураши таеквондонинг илдизи ҳисобланади. Субак кураши айниқса, 1147-1170 йилларда шоҳ Уёнг ҳукмдорлик йиллари кенг ривожланган. Ўша пайтда субак кураши қонун-қоидалари шаклланган китоб нашр этилгач, мазкур ҳарбий спорт турига оддий аҳоли ўртасида ҳам қизиқиш кучайган.

Бунда эркак ва аёллар белгиланган майдончада ўз вазн тоифаларида яккама-якка олишиш ва жамоавий тарзда оёқ-қўлларда зарбалар бериш ёки зарба ҳаракатларини қайд этиш бўйича мусобақалашадилар. Бунда 6та белбоғ турлари: оқ, сариқ, яшил, кўк, қизил ва қора бўлиб, босқичма-босқич шу рангдаги белбоғларга эга бўладилар.

Таэквондонинг WT йўналишига Корея Республикасида 1973 йилда асос солинган. Ўша йилнинг ўзида Сеул шаҳрида тарихдаги биринчи Жаҳон чемпиони бўлиб ўтганди. 2000 йилда спортнинг ушбу тури Сидней олимпиадаси дастуридан ўрин олган. WT турида спортчиларнинг қўл-оёқларда тананинг белдан юқори, олд қисмига зарбалар беришга рухсат этилади.

Бу спорт тури 1989 йилдан юртимизда оммалашиб келган. Олек Пак, Алексей Кан, Адик Ли ва бошқалар таэквондонинг диёримиздаги дастлабки тарғиботчилари бўлишган.