Бизга маълумки, антисептиклар дезинфекциялаш воситаларидир. Барчамизга таниш бўлгани бу гель одатда пластик идишларда сақланади. Бироқ табиат аллақачон ўз антисептикларни «ярата бошлади». Ҳайратланарли, шундай эмасми?
Aлбатта, бу биз ўрганган антисептиклар эмас. Сиз уларни қўлингизга суртмайсиз ва уларни дарҳол ҳимоя қилиш воситаси сифатида қўлламайсиз. Aммо уларнинг фойдаси ҳам кам эмас.
Табиий антисептиклар – бу гликозидлар, танинлар ёки фитонцидлар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари. Уларнинг ёрдами билан бактериостатик таъсирга эга маҳсулотлар микроорганизмларнинг ортиши ва кўпайишининг олдини олади.
Рукола
Кўпинча салатларда ишлатиладиган мазали кўкатлар мамлакатимизда яқинда оммалаша бошлади. Энди уни деярли барча супермаркетлар, дўкон ва бозорлардан сотиб олиш мумкин. Таъми озгина аччиқ, фитонцид, гликозид ва организмга ёрдам берадиган эфир мойлари мавжуд.
Aнанас
Ушбу экзотик мева барчамизга аллақачон таниш. Aнанас витаминларга бой. Унда танамизнинг микроорганизмлар билан курашишга ёрдам берадиган махсус бириктирувчи моддалари мавжуд. Мева таркибидаги бромелайн ферменти оқсилларни ҳазм қилишга ёрдам беради. Aнанасни ҳаддан ташқари кўп олиб кетишнинг кераги йўқ. Лекин меъёрида истеъмол қилиш организмингизни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Долчин
Ушбу машҳур зиравор нафақат озиқ-овқат ва ичимликларни ноёб таъмга бойитибгина қолмай, балки яллиғланишни кетказиш ва баъзи микробларнинг кўпайишини олдини олишга ёрдам беради. Буларнинг бари таркибида эвгенолнинг шифобахш ёғи борлигидандир. Энг асосийси, сотиб олишда кассия билан долчинни чалкаштирмаслик лозим. Кассия таркибида нафақат эвгенол йўқ, балки у заҳарли ҳам бўлиши мумкин. Уларни ажратиш жуда оддий – кассия қатламсиз, долчин таёқчаси эса камида 4-6 қатламдан иборат.
Лимон
Буни болалигимиздан биламиз – совуқ бўлдими, лимон истеъмол қилинг. У нафақат хасталикда соғлиқни қўллаб-қувватлайдиган ўнлаб витаминларни, балки фитонцидларни ҳам ўз ичига олади. Ушбу моддалар бошқалари каби, микробларни самарали ўлдиради ва ҳатто тўқималар яллиғланишини камайтиради. Лимон ана шундай хусусиятга эга!
Пиёз
Вируслар ва бактериялардан ҳимоя қилиш ҳақида гап кетганда, пиёз фақат саримсоқ билан рақобатлашади. Aлбатта, булар бежиз эмас: уларнинг таркибида табиий антисептиклар – фитонцидлар мавжуд. Ушбу мазали сабзавот патоген микроорганизмларни ўлдиради, иммунитетни оширади ва қонни тозалашга ёрдам беради. Бу нафақат оддий совуқ вируслар билан, балки микроблар, шу жумладан, стрептококклар билан ҳам курашишга ёрдам беради.
olympic.uz