Skip to main content
Yangiliklar

Спорт ва санъат ажралмас соҳадир

By 05.04.2020No Comments

Ҳаракат, ҳиссиётлар, ғалаба, атлетлар пластикаси, хуллас,  спорт ҳар доим санъат аҳли вакиллари учун илҳом манбаи бўлиб келган. Ўнлаб ижодкорлар авлоди ҳайкалтарошлик, рассомлик, қўлёзма ва ҳоказолар орқали инсоннинг жисмоний гўзаллиги ва пластикасига мурожаат қилишган.

Таниқли француз спорт ва жамоат арбоби, замонавий Олимпия ҳаракати асосчиси Пьер де Кубертен шундай дейди:

“Спортга санъатнинг манбаи ва у билан машғул бўлиш учун қулай сабаб сифатида қараш керак. Негизида спортчилар тасвирланган тирик ҳайкаллар ҳақиқий санъат асарига айланади. Унинг шарафига гўзал иморатлар қурилади, томоша ва тантаналар уюштирилиши билан ҳам гўзаллик манбаи. Шундай қилиб, Пьер де Кубертен спорт ва санъат уйғунлигини мустаҳкамлаш зарурлигини доимо таъкидлаб ўтган. Унинг фикрича, спорт ижодкорлик учун манба ва илҳом бўлиши керак.

Спорт ва ҳайкалтарошлик

Aнтик даврдан бошлаб ҳайкалтарошлик санъати спорт мавзусига қаратилган. Кўплаб таниқли ҳайкалтарошлар спортчининг энг кескин ҳаракати чоғида инсон ҳолатини акс эттириб, ўзларининг ноёб тасвирий тилини яратишга муваффақ бўлишди.

«Диск улоқтирувчи». Милоддан аввалги 460 – 450 йиллар ораси.

Ҳайкал муаллифи милоддан аввалги V асрда яшаган қадимий юнон ҳайкалтароши Мирон. У Олимпия ғолиби спортчининг ҳаракатдаги ташқи гўзаллигини акс эттирган.

Aфсуски, бугунги кунгача ҳайкал асл ҳолича сақланмаган. Aммо Римдаги Массими саройи ва Британия музейи тўпламида бир нечта машҳур нусхалари мавжуд.

*Диск улоқтириш 1896 йилдан бери Олимпия ўйинлари дастуридаги спорт тури ҳисобланади.

Спорт ва рассомчилик

Спортнинг улкан оммавийлигида рассомлар ижоди юксак ўрин тутишини айтиб ўтмасак бўлмас. Бугунги кунда замонавий галереялар экспозициясининг муҳим қисми спорт расмлари билан бойитилган.

Теодор Жерико, «Эпсомдаги от пойгаси», 1821 йил

«Эпсомдаги от пойгаси» – француз рассоми Теодор Герикон асари, муаллиф 1821 йилда Aнглияда бўлганида ёзган. Бугунги кунда тувални Луврда кўриш мумкин.

* Замонавий Олимпия ўйинларида от спорти конкур, учкураш ва от йўрттириш турлари бўйича намойиш этилади (конкур бешкурашнинг ҳам асосий йўналишларидан биридир).

Умберто Боччони, «Велосипедчи динамикаси», 1913 йил

Италиялик рассом, модернистик ҳаракат вакили ва футурист назариётчи Умберто Боччони 1913 йилда «Велосипедчининг динамикаси» суратини яратди. Ранг схемаси орқали рассом ҳаракатдаги транспортнинг барча динамикаси ва аниқлигини етказди. Aсл асар Венециядаги Пегги Гуггенхайм коллекция музейида сақланади.

* Велосипед 1896 йилда Олимпия дастурига киритилган.

Жон Лавери «Зарбалар алмашинуви.» 1885 йил

Бугунги кундаги энг машҳур спорт тури – теннисга оид «Зарбалар алмашинуви» суратини 1885 йилда ирландиялик рассом сэр Жон Лавари чизган. Сурат кийимлардаги бурмалар ва чиройли кўриниш, тўпни уриш пайтида энергия ва тезликдан ҳикоя қилади.

*1988 йилда Сеулда бўлиб ўтган Ёзги Олимпиадада теннис Олимпия спорт тури сифатида тасдиқланди.

Спорт ва бошқа соҳалар

Спорт ёки спорт машғулотларининг тасвирини санъатнинг ёш йўналишларида ҳам учратиш мумкин: спорт фотографияси, кино, муздаги балет, спорт театри, гимнастика ансамбллари, плакатлар ва бошқалар шулар жумласидан.

Номаълум муаллиф, Токио Олимпиадаси, 1964 йил

Номаълум муаллиф, «Футбол ўйини», 1965 йил

Спортчиларнинг ўзлари муаллиф бўлган кўплаб кўргазмалар ташкил этилган. Шундай қилиб, ҳар икки йилда бир марта «Санъатдаги спортчилар» халқаро биенналеси ўтказилади. Биринчи бундай кўргазма 1986 йилда Барселонада бўлиб ўтган.

 

olympic.uz