Зинапояга кўтарилиш ҳозирги ҳолатда югуриш ёки спорт билан шуғулланишга муқобил ҳисобланади. Фитнесс мураббийлари сўзларига кўра, зинапоядан кўтарилиб тушиш қонни яхши айланишига, юрак уриш тезлигига ва машғулот фойдасини оширишга ёрдам беради. Бироқ, шифокорларнинг фикри бироз бошқача: улар зинадан кўтарилиш ҳақиқатан ҳам фойдали деб ҳисоблашади, аммо лифтда тушиш яхшироқ. Зинапоялардан чиқиб-тушиш соғлиқдаги баъзи муаммоларга олиб келиши мумкин. Хўш, нега бундай бўлади?
– Aгар зинапоядан кўтарилаётганда, оғриқни ҳис қилсангиз, бу мушаклар ишлаётганининг яхши белгисидир. Aммо тушиш пайтидаги оғриқ одамда пайлар ва бўғимлар билан боғлиқ муаммолар мавжудлигини англатади.
Aгар зинапояни уйдаги фитнесс хонаси сифатида ишлатсангиз, унда шифокорлар биринчи қаватдан юқори қаватга кўтарилиб, лекин лифтдан пастга тушишни маслаҳат беришади.
Зинадан пастга тушиш ёмон. Сабаби мушаклар иш билан эмас, барқарорлашув билан банд бўлади. Aсосий юк тоғай ва бўғимга тушади. Aммо юқорига кўтарилганда фақат мушаклар ишлайди.
Тиббий амалиётда ҳатто кичкина синов ҳам бор. Бемор қачон оғриқни бошдан кечирганлиги сўралганда: кўтарилаётганда ёки тушаётганда, деб жавоб беради. Aгар жавоб тушиш пайтида бўлса, шифокор учун бу тоғайга ва бўғимга оид мавжуд муаммо ҳақида сигналдир.
Шунинг учун соғлиғингизга эътибор беришингизни тавсия қиламиз. Aгар зинадан тушаётганингизда оғриқни ҳис қилсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Манба: aif.ru
olympic.uz