Skip to main content
Yangiliklar

Сергей Григорьев картинаси «Дарвозабон»

By 24.04.2020No Comments

Спорт ҳар доим одамлар ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб келган ва нафақат профессионал спортчилар, балки оддий одамлар қалбида унинг алоҳида ўрни ҳақида ҳам гаплашмоқчимиз. Хусусан, футбол ҳақида. Эҳтимол, ҳар бир ҳовлида болалар бир неча соатлаб бу оддий, аммо жуда қизиқарли ўйинни ўйнашган ва ота-оналар эса телевизордаги севимли жамоалари учун «жон беришга» тайёр туришган.

Ушбу спорт тури ҳатто урушдан кейин Совет Иттифоқи даврида ҳам оммавийлиги кенг тарқалиб, футбол болалар ва катталарнинг бўш вақтини мажмунли ўтказишга ёрдам берди.

Ушбу спорт турига бундай эҳтиромона муносабатни украиналик таниқли совет рассоми – Сергей Григорьев етказишга уринди.

Сергейнинг картинаси социалистик реализм жанрида чизилган, яъни унинг вазифаси партиянинг шафқатсиз ғоялари билан тўлиқ кириб келган «шўролар» даври руҳини етказиш эди. Рассомчиликдаги ушбу жанр қаҳрамонларнинг ўзига хос ҳиссиёти, «мулойимлиги» ва қаҳрамонлар атлетизми билан ажралиб туради ва, эҳтимол, эллинистик даврнинг кўплаб асарларини ёдга солади.

Ушбу сурат жанрдаги одатий расмлардан бир оз фарқ қилади. Чунки у ҳали мушакларини «ўстиришга» вақт топмаган болаларни кўрсатади. Аммо уларнинг юзлари самимий, «катталар» ҳиссиётларининг бутун спектрини кўрамиз.

Григорьев ушбу расмни у бўлажак профессор ва тажрибали рассом сифатида чизган ва шунинг учун у билиб туриб оддий дунёвий режани тақдим этган. Бу жуда ҳаяжонли. Расм режиссураси шундай – марказда бутун диққат эътибори зарбада бўлган сохталикдан йироқ дарвозабон, ”футболчи» зарбасини кутаётган мухлислар ва кичкина ит ифодаланган. Картинадан ҳам бироз англаш мумкинки, расмни кўпроқ фожиали деб ҳисоблаш мумкин. Aммо бу ерда рассом картинага қандайдир тарзда уни бошқараётган катталарни атайлаб киритди. У табассум билан вазиятни қоралашни кутади.

Шундай қилиб, «жиддийлик» ва асарнинг ўйноқи характери ўртасида мувозанат юзага келади.

Бу расм футбол, ҳаёт ёки болалар ҳақида.

О, спорт – сен тинчликсан!
Бугунги кунда картина Третьяков Давлат галереяси коллекциясида бўлиб, СССР ва замонавий Россия шаҳарларида, шунингдек, Хитой ва AҚШда бир неча бор намойиш қилинган.