Skip to main content
Yangiliklar

Самарқанд вилояти таэквондо WT федерацияси фаолияти ҳақида

By 20.04.2020No Comments

Самарқанд вилояти таэквондо WT федерацияси 18.11.2014 йилда вилоят адлия бошқармасининг 197-сонли рўйхат рақами қайта рўйхатдан ўтган.

Федерация бош котиби Обруев Комилжон

Бош мураббий- Евсеев Евгений

Вилоятда 16 нафар ҳакамлар фаолият олиб боради. Шулардан 1 нафари халқаро тоифадаги ва яна 4 нафари Республика тоифасидаги ҳакамлар ҳисобланади. Вилоят шаҳар ва туманларида жами 25 нафар маҳоратли мураббийлар спортчиларга мазкур турнинг сир-асрорларини ўргатиб келади. Ушбу мураббийларнинг 8 нафари 2-дан ва 17 нафари 1-дан соҳиби ҳисобланади. Бугунги кунга келиб Самарқанд вилоятида 1314 нафар таэквондочилар машғулотларда қатнашади ва шулардан 814 нафарини болалар ташкил этса 200 нафари кадетлар ва 200 нафар ўсмирлар, 100 нафардан кўпроқ 17 ёшдан юқори бўлган спортчилардир.