Skip to main content
Yangiliklar

Роппа-роса тўрт йил аввал Нигора Турсунқулова Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган эди

By 17.04.2020No Comments

2016 йил 16-17 апрель кунлари Филиппинда Осиё қитъаси таэквондочилари учун Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйинларининг саралаш мусобақаси бўлиб ўтган эди.

17 апрель куни -67кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Нигора Турсунқулова ҳам иштирок этганди. Ҳамюртимиз чорак финалда гонгконглик Чан Хок Мингга қарши даянга чиқиб 7:0 ҳисобида ғалабага эришган. Ярим финалда Нигорага иорданиялик Юляна Ал Содиқ тўқнаш келган. Ушбу жанг ғолиби финалга чиқишдан ташқари Олимпиада йўлланмасига ҳам эга бўларди. Сабаби ҳар бир вазн тоифаси учун иккитадан йўлланма берилиши олдиндан маълум эди.

Иорданиялик таэквондочига қарши кечган баҳсда ҳам Турсунқулова ғалабага эришиб (2:0), Рио Олимпиадаси йўлланмасига эга чиққан эди.

Финалда ҳамюртимиз қозоғистонлик Жансель Денизга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлади ва кумуш медални қўлга киритади.

Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати