Skip to main content
Yangiliklar

Пандемиянинг авиақатнов қоидаларига таъсири

By 20.04.2020No Comments

Карантин абадий давом этмайди ва ҳаракат чекловлари олиб ташланганида, бутун дунё одатдаги транспорт воситаларига қайтади. Бироқ, «ишламай қолиш» даврида дунё бўйлаб авиакомпаниялар катта миқдордаги даромадни йўқотиб қўйдилар. Шунинг учун «шай туриш» билан ўз имкониятларини тиклаши керак бўлади. Шу сабабли, мутахассислар авиачипталар нархи кўтарилишини башорат қилишмоқда.

Бундан ташқари, оқибатлар нафақат нархлар, балки парвозлар қулайлигига ҳам таъсир қилади. Масалан, фаразларга кўра, «масофаланиш» чоралари карантин олиб ташланганидан кейин ҳам дастлабки вақтларда сақланиб қолади. Йўловчилар ярми бўш самолётда учадилар, шунда улар орасида бўш ўриндиқ бўлади ва бу чора самолётда ташувчилар харажатларини оптималлаштириш учун овқатланиш сифатига таъсир қилади.

Бундан ташқари, чоралар самолётга чиқиш тартибига таъсир қилиши эҳтимолдан холи эмас – демак, биринчи навбатда, қуйруқ томонни эгаллаган одамлар самолётга чиқишади. Ниҳоят, ҳар қандай касаллик аломати бўлган йўловчилар учун махсус назорат жорий этилади ва эҳтимол яқин келажакда самолётда ниқоб тақиш мажбурий бўлади.

Манба: https://ria.ru/20200418/1570215679.html

olympic.uz