Карантин пайтида оёқларда қандай машқлар қилиш кераклигини биласизми? Унда суратларимизни варақланг ва ундаги ҳаракатларни такрорланг!
1. Олдимизга стул қўямиз, қўлларимизга гантел олиб, ўнг оёғимизни стул устига қўямиз. Кейин чап оёқни полга туширамиз. Ушбу машқни ҳар бир оёғингизда 5 мартадан такрорланг.
2. Кейин ўтириб-туриш машқига ўтамиз. Оёқларимизни елка кенглигида очамиз, қўлларни елкага қўйиб, ўтириб-турамиз. Гавдани тик тутиб, қўлларни олдинга узатамиз. Кейин бошланғич позициясига қайтамиз. Шундан сўнг машқни 15 марта такрорлаймиз.
3. Энди яна гантелларга қайтамиз. Уларни қўлимизда ушлаб турамиз, гавдаммзни тик ушлаб, ўнг оёқ билан олдинга катта қадам ташлаймиз. Икки сония шундай тургач, бошланғич ҳолатга қайтамиз. Энди чап оёқ билан худди шу машқни такрорланг. Ҳаммаси бўлиб, ҳар бир оёқ учун 5 тадан уриниш кифоя.
4. Энди энг фойдали машқ! Планка! Ерга ётиб, тирсакларимизга суяниб, оёқларимизни тўғрилаймиз ва бу ҳолатни 30 сония давомида ушлаб турамиз. Шунга алоҳида эътибор қаратинг – танани тўғри чизиқда ушлаб туриш керак!
Aжойиб! Ушбу машқларни ҳафтада бир неча маротаба такрорласангиз, сиз тез орада ижобий ўзгаришларни сезасиз!
olympic.uz