Skip to main content
Yangiliklar

Омад тилаймиз ёки спортдаги иримлар

By 18.04.2020No Comments

Болаликдан бери бизга иримлар ҳамроҳ бўлиб келган. Уларнинг аксарияти, одатда, вақт ўтиши билан унутиладиган ўз тарихига эга. Баъзи ҳаракатлар натижасида олинган маълум бир натижа онг остида фақат хотира бўлиб қолади. Уларни яна такрорлаб, аввалгига ўхшаган натижага эришишга ўзимизни ишонтириб қолганмиз. Шундай қилиб, ритуал – спортга хос “ибодат маросими” пайдо бўлган.

Фаолиятнинг кўплаб соҳаларида ўзига хос «ибодат маросимлари» мавжуд ва спорт ҳам бундан мустасно эмас. Мусобақа кунларида якка тартибда ишлаб чиқилган ҳаракатлар ёки бир қатор қўшимча чекловлар спортчига руҳий кучни сақлаш ва мусобақада ҳаяжонни енгиб ўтишга ёрдам беради.

Спортчилар ҳеч кимда учрамайдиган аломат ва ишораларга ишонишади: туморлар ва «омадли» кийимлар уларнинг психологик кайфияти яхшиланишида ажралмас қисмдир. Ҳар бир спортнинг ўзига хос аломатлари бор: стадионга кирган футболчи майдонга қўллари билан тегиб ўтишади, хоккейчилар плей-офф ўйинлари бошида соқол қўйишади, баскетболчилар машғулот пайтида охирги тўп саватга тушгунча ҳаракат қилишади ва фигурали учувчилар конькилари ғилофи қатъий параллел туришини диққат билан кузатиб боришади.

Қолган кўплаб спортчи ва мураббийларнинг шахсий иримлари бор, баъзилари ҳатто ғайриоддий. Бугун айнан шулар ҳақида айтиб берамиз.

  1. Мунажжимлар башорати бўйича танлов мезонлари.

Маълум бўлишича, баъзи мураббийлар ўйин учун спортчиларни танлаётганда нафақат жисмоний маълумотлар, балки мунажжимлар башоратига ҳам эътибор қаратишади.  Футбол бўйича Франция терма жамоаси собиқ мураббийи Раймон Доменекни шубҳасиз дунёнинг энг таниқли мураббий-астрологи деб аташ мумкин. У юлдузлар башоратининг ашаддий ишқибози бўлган ва ҳеч қачон Чаён ва Aрслонларни жамоага олмаган.

Доменек бу борада ёлғиз эмас … Москванинг «Спартак» клуби бош мураббийи Мурат Якин ҳам машғулотлар давомида мунажжимлар башоратига қатъий амал қилишини тан олди.

  1. Тегиб бўлмас рамзлар

МХЛда ёмон иримлардан бири Стэнли Кубоги (Уэльс шаҳзодаси ва Кларенса Кэмпбелла совринлари) финалигача бўлажак ғолиблар кубокка мутлақо тегинилмаслиги керак, деб ҳисоблашади.

Баъзи клублар ечиниш хонасида ёки аренада жойлашган жамоа логотипига ушламоқчи бўлган одамларни ҳайдаб чиқариш учун махсус одамларни ёллашади.

  1. Бланнинг бўсаси

Машҳур футбол ритуалларидан бири Франция терма жамоаси ҳимоячиси Лоран Бланга тегишли эди. Ўйин олдидан ҳар сафар у жамоаси дарвозабони бошидан бўса оларди. Бу ирим унинг жамоасига 1998 йилда Жаҳон кубоги ва 2000 йилда Европа чемпионатида ғолиб чиқишга ёрдам берди.

  1. Жорданнинг рамзий рақами

Баскетболчи Майкл Жордан 23 рақамидан бошқасига ишонмасди. Бу шунчаки эмас эди. 11-синфда ўқиб юрганида, акаси Ларри 45-рақам остида ўйнайдиган мактаб баскетбол жамоасига Майклни олиб борадилар. Майкл акаси каби яхши спортчи бўлиш учун 23 рақамини олди. Ушбу рақам остида у деярли бутун фаолияти давомида ўйнади.

  1. Серена усули

Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси нафақат спортга, балки унинг ғалаба қозонишига ёрдам берадиган ишораларга ҳам ишонади.

Теннисчи ювиниш вақтида киядиган шиппагини кортга олиб чиқади, кроссовкаларини ўзига хос тарзда боғлайди, ўйин давомида пайпоғини ўзгартирмайди ва теннис коптокчасини биринчи узатиш вақтида ерга беш марта, иккинчи узатмадан икки баробар кўп кортга уриб олиши керак.

 

olympic.uz