Skip to main content
Yangiliklar

Нигора Турсунқуловани табриклаймиз!

By 04.04.2020No Comments

Бугун таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигора Турсунқулованинг туғилган куни. 2018 йил Хошиминда ўтган Осиё чемпионатида олтин, 2018 йил Бутунжаҳон армия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган, 2016 йилги Олимпиадада иштирок этган Нигора Турсунқулова 21 ёшга тўлди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Нигора Турсунқуловани таваллуд айёми билан табриклайди ва келажакдаги мусобақаларда омад ёр бўлишини тилайди.

НИГОРА ТУРСУНҚУЛОВА
Туғилган санаси: 04.04.1999
Туғилган жойи: Жиззах шаҳри
Бўйи: 181 см
Оғирлиги: 67 кг

Эришган ютуқлари:
Осиё чемпионати-2016 – бронза медаль
Осиё чемпионати-2018 – олтин медаль
Осиё ўйинлари-2018 – бронза медаль
Ислом бирдамлик ўйинлари-2017 – бронза медаль
Бутунжаҳон армия ўйинлари-2018 – кумуш медаль

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати