Skip to main content
Yangiliklar

Нега биз болаларга бақирамиз?

By 23.04.2020No Comments

Aгар ёмон овқатлансангиз, оз ухласангиз ва доимий стресс ҳолатида бўлсангиз, жисмоний ва руҳий ресурсларингиз тугаб қичқира бошлайсиз. Бу ерда ўзингизни ушлаб туришга қодир бўлмаган бир нечта ҳолатлар мавжуд.

1. Ўзингизни ёмон ҳис қилиш

Баъзан ота-оналар асабийлашишининг сабаби ҳаддан ташқари чарчоқдир. Вақт ўтиши билан чарчоқ тўпланиб қолади ва натижада бу депрессия ҳамда асабийликка олиб келади. Бундай ҳолатда ўзимизни назорат қилолмаймиз ва ҳатто энг кичик айб учун болаларга бақира бошлаймиз.

2. Шахсий вақтнинг етишмаслиги

Ўзингизга сарфланган бир соатлик бўш вақт ҳам ҳаётий куч ва ҳиссий кайфиятни тиклаш учун етарли. Aгар ўзингизга вақт ажратмасангиз ва болангиз билан доимо бирга бўлсангиз, эртами-кечми бу ҳиссий чарчашга олиб келади. Боланинг феъл-атворига қараб ҳаддан ташқари кўп энергия сарфланиши мумкин. Агар бир вақтнинг ўзида тикланишга вақтингиз бўлмаса, унда бақиришлар ва асаб бузилишлар кўпроқ учрайди.

3. Ҳаддан ташқари юкламанинг кўплиги

Бугун бизни ҳар томондан – иш, тезкор хабарлар, ижтимоий тармоқлар, чексиз янгиликлар оқими таъқиб қилади. Буларнинг бари доимо бизни чалғитади ва вақтимизни олади. Бир нарсага диққатни жамлашнинг иложи йўқ ва натижада ҳар дақиқада эътиборингизни тортадиган болага кўзингиз тушади.

4. Ўз ҳаётий режаларини бошқаришдаги камчиликлар

Бола билан бирон бир режа тузиш қийин. Чунки болалар олдиндан айтиб бўлмайдиган характер эгалари. Айтайлик биз кечқурун қаердадир яқинларимиз билан кўришмоқчимиз. Аммо эрталаб у тўсатдан касал бўлиб қолади ёки ғазабланишни бошлайди. Aввалгидай ҳамма нарсани назорат қила олмаслигимиз бизни ақлдан оздиради ва ноқулай аҳволга солиб қўяди. Шу сабабли янада ғазабланиб, асабийлашишда давом этамиз.

5. Ҳиссий озодликка бўлган эҳтиёж

Ўзимизга салбий нарсаларни тўплаш одати ва ҳамма нарсани ташқарига чиқармаслик – бу ҳолатимизга салбий таъсир қилади. Бунда ўзимизни ёмон ҳис қила бошлашимиздан ташқари, кутилмаган дақиқада ёқимсиз ҳис-туйғулар тўпланиб чиқади. Қоида тариқасида, бу ҳар доим биз билан бўлганларга, аксарият ҳолларда болаларга таъсир қилади.

6. Кутилаётган натижа ва ҳақиқий воқелик

Айтишадики, болалар энг яхши манипулятор бўлади. Улар кўпинча самараси қандай тугаса ҳам нимадир бажаришади ёки умуман аҳамияти йўқ ишни қилишади. Бола яхши ўргатилган шеърни унутиши, бошқа болалар билан уришиши ва айтилмаган ишларни қилиши мумкин. Шу тариқа, ота-оналарнинг ва болаларининг хатти-ҳаракатлари ўртасида зиддият мавжуд. Бола онгли равишда қилаётганини ва бу вазиятга таъсир қила олмаслигини англаб, унинг йиғлашидан ота-оналар ғазабланишади.

У билан қандай курашиш керак?

Ўзингизга ғамхўрлик қилинг

Атроф-муҳит омиллари – об-ҳаво, уй иши ёки қариндошлар учрашувидан қатъи назар кунига тахминан ярим соат дам олиш учун вақт ажратинг. Буни етарли даражада ушлаб туриш ва болаларнинг хатти-ҳаракатларига нормал жавоб бериш қобилиятини таъминлаш учун қилиш керак. Онадан бола билан ўтиришни ёки уни болалар боғчасига беришни сўранг. Уй ишларини қайта кўриб чиқинг – жуда кўп иш қилманг. Бироз вақт ўтгач, асаб бузилишлари сабаби нимада эканлиги аниқ бўлади.

Туйғулар ҳақида тўғри гапиринг

Ушбу маслаҳат охиригача чидаган ва охир-оқибат портлашга одатланганлар учун. Ҳис-туйғуларингизни, фикрларингизни ва мулоҳазаларингизни улар пайдо бўлганидан кейин дарҳол очиб бериш яхшироқдир. Қариндош ва дўстларингиз билан муаммоларингизни ўртоқлашинг, улардан керакли ёрдам олинг, норозилигингизни билдиринг керак бўлса йиғланг. Ҳар қандай ҳолат асабайлашишингизни енгиллаштиради ва буларнинг барчасида бегуноҳ боланинг йиғлаши эҳтимолини камайтиради.

Асабийлашиш пайтида ўзингизни бошқаринг

Хатти-ҳаракатларингиздан кейин эмас, балки аччиқланиш пайтида ҳам мулоҳаза қилишни ўрганиш жуда муҳим. Шундай қилиб, бақиришдан олдин тўхтаб, хонани тарк этинг. Ўзингизга бир дақиқа вақт беринг ва ўйлаб кўринг – болани уриш керакми? Aгар сабаб ҳақиқатан ҳам жиддий бўлса, вазиятни бошқа йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун муаммодан узоқлашинг ва унга ён томондан қаранг. Совуқ душ қабул қилинг, бир пиёла чой ичинг. Aсосийси, тинчланинг ва суҳбатни одатий оҳангда давом эттиришингиз мумкин бўлганда бола масаласига қайтинг.

Гапиришни ва тушунтиришни ўрганинг

Ҳаётнинг биринчи йилларида бола губка каби ҳамма нарсани сўзларингиз, ҳаракатларингиз услубини ўзлаштиради. У сизга тақлид қилади. Aгар бақирсангиз, у ҳам такрорлайди. Aгар ғазаблансангиз, у ҳам ғазабланади. Aгар болага нима учун бақираётгангизни тушунтирмасангиз, у айбдорлигини бўйнига олишга киришиши мумкин. Вазиятни ўзгартирмасангиз ҳолат нафақат ёмон, балки болани ижтимоийлашуви учун ҳам хавфлидир. Вақт ўтиши билан бундай боланинг жамиятда мослашиши янада қийинлашади. Қандай бўлмасин, унга нима учун бақиришни тушунтиришга ҳаракат қилинг. У нимани нотўғри қилганини батафсил айтиб беринг. Бола унинг ёмонлиги ва уни севмаслигингиз учун эмас, балки нотўғри нарса учун уришаётгангизни тушуниши керак.

Болалар сиз каби мукаммал эмас

Ҳаммамиз хато қиламиз ва болалар ҳам бундан мустасно эмас. Бундай вазиятларни эсланг ва улардан тўғри хулоса чиқаринг. Болаларга хато қилиш имкониятини беринг. Ушбу хатоларни кечиринг, улар шунчаки ўрганиш ва ҳаётдаги биринчи қадамларини қўйишларини биласиз. Бола ҳар доим ҳам эҳтиёткор ва итоаткор, тоза, хушмуомала ва сахий бўлиш шарт эмас. Тарбия ва ота-оналарнинг шахсий намунасини у улғайганда, албатта, исботлайди.

Режалаштиринг

Болани тез-тез уришган пайтларингизни белгиланг ва бу билан нима қилишингиз мумкинлигини кўринг. Масалан, ишдан кейин бир соат дам олинг ва шундан кейингина бола билан ўйнанг. Яхшиси, бундай ёқимсиз дақиқаларнинг рўйхатини олдиндан тузинг ва ҳар бир нуқтага яқин жойда бундай вазиятда бақирмасдан қандай енгиш кераклиги тўғрисида маслаҳат беринг.

Ҳаракатлар режангиз қуйидагича бўлиши мумкин:

1. Тайёргарлик:

дам олиш, овқатланиш, ухлаш, ўзингиз учун вақт;
салбий воқеаларни йиғишни инкор этиш.
2. Ҳаракат:

қичқириқ пайтида ўзини тута билиш;
вазиятдан четлашиш, чой, душ, ювиниш, нафас олиш;
вазиятни таҳлил қилиш;
тушунтиришлар;
йиғлашга олиб келадиган вазиятларда хатти-ҳаракатларингиз ҳақида ўйлаш.

Манба: https://lifehacker.ru/kak-ne-krichat-na-rebenka/

olympic.uz