Skip to main content
Yangiliklar

Наманганда Пумсэ бўйича онлайн мусобақа бўлиб ўтади

By 21.04.2020No Comments

Жорий йилнинг 25-26 апрель кунлари Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Наманган вилояти бўлими томонидан Пумсэ бўйича онлайн мусобақа ўтказилади.

Мусобақа IMO ёки ZOOM дастурлари орқали тўғридан-тўғри онлайн тарзда бажарилиб баҳоланиб борилади.

Мазкур мусобақада фақат Наманган вилояти таэквондочилари иштирок этишлари мумкин бўлади.

Онлайн мусобақа ғолибларини карантин тугаганидан сўнг Чуст ХТБдан Д.Аралов ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Чуст туман кенгаши раиси В.Ғиясов тақдирлашади.