Skip to main content
Yangiliklar

Мушохада ва мулоҳаза учун масал

By 12.04.2020No Comments

Бир вақтлар бутун туйғулар ва тушунчалар яшайдиган бир орол бор экан. Шодлик, Қайғу, Билим ва бошқалар… Севги ҳам у ерда экан. Бир куни орол сувга кўмилаётганлиги ҳақида хабар келибди. Шунинг учун ҳамма оролни тарк этиш мақсадида қайиқларларини тайёрлай бошлабди. Севги оролда қолган энг сўнгги туйғу экан. Чунки у мумкин бўлган энг сўнги онга қадар кутмоқчи бўлибди. Орол бутунлай сувга ботиб кетар чоғида бошқа чораси қолмаганлиги учун Севги ёрдамга чақира бошлабди. Бойлик жуда катта бир кемада экан.

“Бойлик, мени ёнингга оласанми?” – деб сўрабди Севги.
“Йўқ” – дебди Бойлик, “Ололмайман, кемамда жуда кўп олтин ва кумушлар бор. Сенга жой қолмади”.
Севги жуда чиройли бир елканли қайиқдаги Кибрдан ёрдам сўрабди: “Кибр, илтимос, менга ёрдам бер!” “Сенга ёрдам бера олмайман, Сен, шалаббо бўлиб ётибсан ва елканларимни булғашинг мумкин”.
Қайғу ҳам шу яқинларда экан. Севги унга юзланибди: “Қайғу сен билан кетай… Уфф…шу қадар ўзимни ёмон ҳис этяпманки, ёлғиз қолмоқчиман”.
Шодлик ҳам унинг ёнидан ўтибди, аммо шу қадар шод-хуррам эканки, Севгининг чақирганини эшитмабди ҳам…
Шунда Севги бир овозни эшитибди: “Кел Севги! Сени ёнимга оламан”.

Гапирган Севгидан анча ёши улуғ киши екан. Севги ўзини шу қадар омадли ва бахтли ҳис этибди-ки, уни ўз ёнига олган кишининг ким эканлигини сўраш ёдидан кўтарилибди. Янги бир қуруқлик парчасига етганларида, Севгини қутқарган киши ўз йўлида давом этибди… Ундан қанчалар қарздор бўлиб қолганлигини сезган Севги Билимдан сўрабди: “Менга ёрдам берган ким эди?” “У Вақт эди”,- деб жавоб берибди Билим. “Вақт-ми? У нега менга ёрдам берди?” Билим жилмайибди: “Чунки фақат Вақтгина сенинг нақадар буюк эканлигингни билади”.