Коронавирус инфекциясини одамзот мағлуб этганидан сўнг, дунё тубдан ўзгаради ва бу ҳақиқат. XX асрнинг бошларида «испан гриппи» пандемияси ва Биринчи жаҳон уруши тугаганидан кейин ҳам шундай ҳодиса содир бўлган. Aммо яқин келажакда қайси соҳалар ўзгаради, улар мулоқот шакли ва услубини ўзгартирадими? Келинг, шу ҳақида тахминий фикр юритсак.
1.Онлайн хизматлар
Биринчидан, онлайн хизматларнинг барча турлари янада оммалашади. Бу ҳаётнинг кўп соҳалари – сиёсатдан тортиб то бизнесгача рақамлаштиришни тезкор жорий этилиши билан боғлиқ. Шу сабабли, тегишли барча нарсалар яқин келажакда рақамлаштиришга ўтказилади.
2. Таълим ва иш
Шубҳасиз, ўттиз киши билан шахсан учрашиб, қоғоз шартномалари расмийлаштириш ва учрашувлар уюштириш аллақачон эскирган. Ушбу жараёнларни масофадан амалга ошириш анча қулай ва тезроқ. Ушбу оддий сабабга кўра, иш онлайн режимида ҳам амалга оширилади. Бу корпоратив тузилмаларни бутунлай ўзгартиради ва кўп вазифаларни тезроқ бажаришга имкон беради. Ҳамкорлик учун “open space”лар йўқ, ҳамма нарсани ихтисослаштирилган дастурларда қилиши мумкин. Энг муҳими, тўлиқ назоратнинг йўқлиги иш берувчилар учун катта муаммо эмас.
3. Таълим
Шунга ўхшаш вазият таълим билан боғлиқ бўлади – аксарият ўқув дастурлари онлайн режимда амалга оширилади. Aнъанавий ишчи ва ишланмайдиган соатларнинг йўқ бўлиб кетиши, шунингдек, ўқув жараёнини доимий равишда кузатиб бориш туфайли масофадан ишлайдиган ходимлар ривожланиши учун янги имкониятлар пайдо бўлади.
Касбий режада педагогларга қўйиладиган талаблар кучаяди. Ўқитишнинг янги шакли улардан қўшимча алоқа қобилиятларини, масалан, онлайн коммуникация ва инновацион тизимлардан фойдаланишни талаб қилади.
4. Дўконлар
Карантин ойлари уйингиздан чиқмасдан харид қилиш қанчалик қулайлигини кўрсатади. Савдо ҳажмини ошириш ва ўз бизнесини даромадли қилиш учун дўконлар электрон тижоратга ўтишади.
5. Кўчмас мулк тижорати ва транспорт
Эпидемия тугаши билан, кўчмас мулк тижорати ва транспортга талаб пасайиши кузатилади. Онлайн хизматлардан фойдаланиш ва вақтни тежашингиз мумкин бўлса, нега озиқ-овқат дўкони ёки дорихонага боришга вақт сарфлашингиз керак?
6. Оила қадриятлари
Фаолиятнинг кўплаб соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотларни таҳлил қилиб, буларнинг бари оилавий турмуш тарзига таъсир қилади, деб тахмин қилиш мумкин. Натижада одамлар катта шаҳарлардан кичик шаҳарларга кўчиб ўтганда, биз тескари миграцияга дуч келамиз. Чунки у ерда яшаш осон ва қулайроқ бўлади.
7. Бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга талаб ортади.
Бугунги кунда тадбиркорлар бошдан кечираётган даврни яхши деб бўлмайди, аммо бу шароитда барқарорлик ҳақида ҳеч қандай савол ҳам туғилмайди. Уларнинг барчаси қўллаб-қувватлашга муҳтож, чунки уларсиз энди энди олдинга қадам ташлаб бўлмайди. Ушбу кескин ижтимоий-иқтисодий муаммони ҳал қилиш учун давлат зарур талабни қондиришга мажбур бўлади.
Манба: https://www.rbc.ru/trends/futurology/5e9578d99a79471c4be1489e
olympic.uz