Skip to main content
Yangiliklar

Карантин пайтида ўзингизни бошқаришни ва тинчланишни ўрганинг

By 13.04.2020No Comments

Баъзида ҳис-туйғуларга берилиб кетадиган одамларни учратамиз. Aгар бу бошқалар билан муносабатларга зиён етказмаса, унда бунинг ёмон томони йўқ. Бордию вазият аксинча бўлса, унда туйғуларни бошқаришни ўрганган маъқул.
Бу масаладаги асосий қоида: агар вазиятни ўзгартира олмасангиз, унда унга муносабатингизни ўзгартиринг.
Aгар бундан хафа бўлсангиз, унда қуйидаги тавсиялар сиз учун.
1. Aгар асабийлаша бошлаганингизни сезсангиз, чуқур нафас олинг, қўл ва оёқларингиз мушакларини таранглаштиринг, кейин дарҳол нафас олинг ва бўшашиб тинчланинг. Шу машқни 3 марта такрорланг.
2. Кўзларингизни юминг ва бироз шу ҳолатда ўтиринг. Aгар ёмон хаёллар безовта қилса, уни имкон қадар олдини олишга ҳаракат қилинг.
3. Жаҳл чиққан пайтда, кўзгуга қаранг ва юзингиз ҳолатига разм солинг. Хушкайфият сизга кўпроқ мос келишини кўрасиз
Нега баъзилар суҳбатдоши ёки ўзида ҳиссиётлар кучайиб бораётганини сезганда, муаммони ҳал қилишга киришмайдилар? Аввало, улар жаҳл тафаккурни ўтмаслаштиришини яхши билишади.
Шунинг учун, азизларим, нафақат шахсий, балки ҳолатингиз ва фикрингиз «гигиенасига» ҳам эътибор беринг.

 

olympic.uz