Уйдаги кардиоюклама
“Кардио“ сўзи кўпчилик учун эрталаб шаҳар кўчаларида югуриш, югуриш йўлакчаси ёки спорт залидаги муайян машқлар (масалан, эллипс) деган тушунчани англатади. Карантин шароитида эса, албатта, бундай қилиш имкони мавжуд эмас. Бироқ, бу уйда пульсни тезлаштириш ва маълум вақт давомида керакли зарбаларни беришни чеклайди, деб тушунмаслик керак. Aлбатта, буни амалга ошириш анча қийин, аммо йўли бор.
“Aгар зинапояли уйда яшасангиз (кўпқаватли уйлар аҳолиси учун), зинапоядан юқорига ва пастга чиқиб тушишингиз мумкин. Масалан, биринчи қаватдан бешинчисигача чиқиб тушилади. Бир неча бор такрорланади. Яққол таъсирга эришиш учун ушбу юкламани кунига 2-3 марта бажариш мумкин. Ҳар бирини 15 дақиқа бажарсангиз, етарли. Aгар уй 12 қаватли бўлса, 9 ва 10-қаватларгача ҳам юришингиз мумкин. Буни юрак учун меъёрий юклама, деб ҳисобласа бўлади”, — дейди спорт тиббиёти шифокори Илья Мелехин.
Эгилувчанлик машқлари
Aэробик юкламалар машғулот учун бир хил даражада муҳимдир. Югуриш, сузиш, велосипедда сайр қилиш — буларнинг бари изоляция қоидаларига зид бўлган самарали машқлар. Шунинг учун уйдан муқобил тарзда фойдаланишни ўйлаб кўриш керак. Энг оддий ечим гимнастика. Болалигимизданоқ ушбу оддий, аммо самарали машқларни яхши биламиз: қўлларни кўтариш, оёқларни кўтариш, оёқларни кўтариш, ўтириб туриш, бошни айлантириш, ён томонга айланиш ва ҳоказо. Тўғри, агар буни камида 15 дақиқа бажарсангиз яхши бўлади, чунки бундай гимнастика машқлари одамга юклама бермайди.
Машқларга бундай ёндашув янада самаралироқ бўлади. Уни бажариш учун 30 сония, дам олиш учун яна 30 сония лозим. Бундай ритмда ишлаш учун 30-40 дақиқа етарли.
Рақс ҳам машқдир!
“Рақс жуда фойдали, рақс тушишингиз мумкин. Масалан, идишларни ювамизу рақсга тушамиз. Бу яхши аэробик машқ. Aммо 30 сония эмас, тахминан 30 дақиқа рақсга тушишингиз керак. Уй атрофида баъзи рўзғор ишларини қилганда буни амалга ошириш мумкин”, — дейди Илья Мелехин.
Тоза уй соғлиқ учун фойдали
Шифокорнинг таъкидлашича, уйда ишлаш ҳам жисмоний фаоллик учун фойдали. “Уйда одатий ишларни қилиш яхши, бу ҳам жисмоний машқ саналади. Бу маиший мажбуриятингиздек кўринади, лекин айни пайтда иш ҳам. Сиз полларни артишингиз, идишларни ювишингиз, жавонларни саралашингиз мумкин. Кийимларни дазмоллаш ҳам жисмоний, ҳам юк вазифасини ўтайди. Aгар девор қоғози ёпиштириш лозим бўлса, уни ҳам қилиш керак. Бундан ташқари, масалан, пойабзал жавонини тузатишингиз мумкин — бир соатлик иш, бу маълум жисмоний куч талаб этади.
Айнан спорт бўлиши шарт эмас, ўзингизни максимал даражада банд қилишингиз керак. Асосийси — кун бўйи телевизор олдидаги диванда ётиш ёки ўтириш эмас”, — дейди Илья Мелехин.
olympic.uz