Skip to main content
Yangiliklar

Интервью. Жасур Бойқўзиев: “Таэквондо мени тарбиялади, меҳнат қилишни ўргатди”

By 29.04.2020No Comments

Таэквондо бўйича жаҳон чемпионати финалчиси, Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби ҳозирда Ўзбекистон терма жамоасида катта мураббий бўлиб фаолият олиб бораётган Жасур Бойқўзиев билан суҳбатлашдик.

– Ҳар бир инсоннинг спортни танлашига кимдир сабабчи бўлади, сизгачи?
– Спортга кириб келишимга дадам сабабчи бўлганлар. 6 ёшдан спорт билан шуғулланиб келаман ҳамма спорт турларига меҳрим баланд. Дзюдо, карате, футбол ва 2002 йилдан бери таэквондо спорт тури билан шуғулланиб келаман.

– Спорт сизни нимага ўргатди? Унинг тоши оғирми?
– Спорт мени тарбиялади меҳнат қилишни ўргатди, ҳар бир сониядан унумли фойдаланишни, одобни, одамлар билан муомала қилишни ўргатди.

– Жуда вазмин инсонсиз сизни хурсанд ва махзун бўлган вақтингизни ҳам билиш қийин нима бу сизнинг тактикангизми?
– Тўғрисини айтсам бу саволга жавоб беришим қийин, балки бу менинг тактикамдир (кулади). Хурсанд ёки маҳзун бўлишимни билиш қийин сабаби табиатдан озгина тортинчоқ бўлсам керак.

– Ҳаётда инсон ўрнини топиш учун нима қилиши керак?
– Биринчи навбатда ўзини яхши кўрадиган касбини танлай олиб, шунинг устида тинмай меҳнат қилиши керак деб ҳисоблайман.

– Спортда кўплаб ютуқларга эришдингиз лекин қалбингизни бир четида яшириб қўйган ва амалга ошмаган қайси мусобақа армон бўлиб қолди?
– Тўғри деярли ҳамма мусобақаларда совриндорлар қаторидан жой олганман. Мен учун Олимпия ўйинларида қатнашиб совриндорлар қаторидан жой олмаганим армон бўлиб қолган, лекин бундан хафа бўлмайман, сабаби Ўзбекистон тарихида биринчилардан бўлиб Осиё чемпиони ва Осиё ўйинларида олтин медаллар олганман, Гран-при турнирдарида совриндорлар қаторидан жой олганман…

– Бугунги кунда мураббийсиз, мураббийликнинг нонини ейиш қийин эмасми?
– Албатта мураббийлик бу жуда масъулиятли иш экан шу билан бирга сизни руҳлантирадиган касблардан бири. Сиз мусобақадан олдин ойлаб, йиллаб жуда қийналасиз, ўйлайсиз, асабийлашасиз лекин шогирдингиз мусобақаларда сиз қўйган талабни бажара олса роҳатланар экансиз, сониялар ичида сиз ўзизда йўқ шунака хурсанд бўласиз. Орта қолган ҳамма кийинчиликлар эсдан чиқиб кетар экан…

– Инсон бир мақсадни кўзлаб уни амалга оширгандан сўнг, иккинчи мақсад учун ҳаракат қилади, сизни қандай бўлган?
– Тўғри барча спортчилар кетма-кет мақсадлар қўяди, масалан биринчи вилоят чемпиони бўлиш, сўнгра Ўзбекистон чемпиони бўлиш ва халқаро Осиё жаҳон ва Олимпиада ғолиби бўлишни мақсад қилади. Менда ҳам шунака мақсад бўлган.

– Бугунги вазият барчамизда уйда қолишни тақозо этмоқда, шу вазиятда нимлаар билан машғулсиз?
– Ҳар куни уй шароитида машғулот қилаяпман, китоб ўқияпман ва кино кўраяпман.

– Ҳаётда Жасур Бойқўзиев бўлиб ўз ўрнингизни топишда ёрдам берган қай бир инсонга таъзим қилган бўлар эдингиз?
– Биринчи навбатда ота-онамга мана шундай натижаларга эришишим учун кўмак бўлган мураббийларимга, мен билан шуғулланган йигитларга ыолаверса доимий мен билан бирга бўлган аёлимга…

– Тилакларингиз?
– Тилакларим барчага ҳозирги карантин кунларида карантин қоидаларида қатъий риоя этишларини ва соғ-саломат мана шу қийинчиликлардан чиқиб олишимизни тилаб қолардим. ҳеч ким касал бўлмасин.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати