Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси Бухоро вилоят бўлими раҳбари Обид Аҳадов билан суҳбат

By 15.04.2020No Comments

Ўзбекистон WT таэквондо ассоциацияси Бухоро вилоят бўлими раҳбари Обид Аҳадов билан суҳбат.

– Вилоят кесимида қандай ишлар амалга оширилмоқда, ҳар бир туманда секциялар борми?
– Вилоят кесимида селекция ишлари амалга оширилмокда, ёш мураббий кадрларни тайёрлаш буйича ишлар олиб борилмоқда. Деярли барча туманларда секциялар мавжуд, Қоракўл ва Олот туманида мураббийларни жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

– Ўсмирлар, ёшлар ва асосий таркибга даъвогар бўлган ёшлар учун алоҳида машғулотлар ҳам ташкил этиладими?
– Вилоят терма жамоасидан ташқари яна селекциядан танлаб олинган 4,5,6-ўриндаги спортчилар ўртасида 2-ўринбосарлар жамоа тузилмоқда. Ўсмирлар, ёшлар ва асосий таркибга даъвогар бўлган ёшлар учун вақти-вақти билан алоҳида машғулотлар ҳам ташкил этилган.

– Клубларда спорт жиҳозлари етарлими? Шуғулланиш учун имкониятлар борми?
– Клубларда шуғулланувчи спортчилар учун айрим спорт инвентарлари масаласидаги камчиликларни инобатга олмасак ҳамма шароитлар бор. Масалан: Макиваралар, даян ва электрон жиҳозлар етишмайди, албатта бу жиҳозлар катта маблағ талаб этишини яхши тушунамиз.

– Вилоятда Республика ва халқаро мусобақаларни ташкил этиш режаси борми?
– Албатта, шу йилнинг август ойида Халқаро очиқ турнир мусобақасини ва Ўзбекистон таэквондо Ассоциацияси билан келишилган ҳолда Республика мусобақасини ўтказиш режалаштирилган.

– Вилоятда кечаги таэквондо кандай эди, бугунги ва келажакдаги таэквондо қандай бўлиши кутилмоқда?
– Вилоятда таэквондони ривожланиши бўйича мониторинг олиб борилмоқда. Кечанги ва бугунги таэквондо масаласига келсак, бугунги кунда олиб борилган изланишлар ўз натижасини бера бошлади ва кечаги таэквондога қараганда натижалар яхши. Эртанги таэквондо бундан ҳам юқори натижада бўлишига умид қиляпмиз ва бу йўлда ҳаракатдамиз.

– Ҳакамлар, мураббийлар фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
– Ҳакамлар ва мураббийларни фаолиятини олсак, бу борада камчилигимиз йўқ. Муррабийлар ва ҳакамлар учун ҳар ойда камида бир маротаба семинарлар ўтказилади. Келажакда малакали мураббийларни сафини кенгайтириш режалаштирилган.

– Вилоят раҳбари сифатида нима қилишим керак деб уйлайсиз?
– Таэквондо спорт турини кенг кўламда тарғиб килиш, селекция ишларини амалга ошириб, Олимпиадада иштирок этиш учун спортчиларни саралаб олиш, Халқаро мусобақаларни ташкил этиш, ёш авлодни келажакда Ўзбекистон байроғини янада юқори чўққиларга кўтарилишига, ўзбек спортни янада ҳам ривожланишига ўз хиссамни бугунгидан ҳам кўпроқ қўшиб ишлашим керак деб уйлайман.

 

Ўзбекистон WT таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати