Skip to main content
Yangiliklar

Интервью. Муҳиддин Каримов: “Вилоятимизда мураббийлар ва ҳакамлар фаолияти ҳозирги кунда анча суст”

By 14.04.2020No Comments

Ўзбекистон WT таэквондо ассоциацияси Андижон вилоят бўлими раҳбари Муҳиддин Каримов билан суҳбат.

– Вилоят кесимида қандай ишлар амалга оширилмокда, ҳар бир туманда таэквондо секциялари борми?
– Вилоятимиз бўлими томонидан йиллик режа асосида ўтган 2019 йилга нисбатан стратегик режалар тузиб чиқилган. Вилоят спортчилари ўтган йили 9га яқин мусобақа ва тадбирларда иштирок этишди. Бу йил янада юқори даражага эришиш мақсадида,мусобақа ва тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган. Республика жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ассоциация томонидан йиллик режа берилиши кечиктирилганлигига қарамай,вилоятимиз ўз йиллик режасини ишлаб чиқди. Ушбу режада бир йилда энг ками 15 ва ундан кўпроқ мусобақа ва тадбирлар режалаштирилган бўлиб,яъни ҳар ойда 2 та ва ундан кўпроқ мусобақа ва тадбирлар амалга ошириш режалаштирилган (мусобақа, мураббий ва ҳакамлар семинарлари, аттестация имтихонларини тартиб асосида умумлаштирилган ҳолда ўтказиш). Ҳар бир туманларда таэквондо секциялари очиш режалаштирилган, туман БЎСМ мактаблар директорлари учун алоҳида телеграм каналлари очилиб, уларга вилоятда таэквондо WT спорт тури бўйича қилинадиган ва қилинаётган ишлар ҳақида маълумотлар ва хабарлар етказиб борилмоқда. Вилоят бўйича 14 та туман бўлиб улардан ҳозирги кунга келиб 9 та туманда таэквондо WT секциялари очилди.Бунинг натижасида кўп туманнинг БЎСМ раҳбарлари томонидан таклифлар тушиб, янги секциялар очиш режалари ҳам бор ва бу ишларни амалга ошириш учун энг асосий омиллар спорт жиҳозлари ва малакали мураббийлар билан таъминлаш таклифлари тушмоқда.

– Ўсмирлар, ёшлар ва асосий таркибга даъвогар бўлган ёшлар учун алоҳида машғулотлар хам ташкил этиладими?
– Вилоят бўлими томонидан 2020 йиллик режамизга асосан ёшлар ва болалар учун алохида машғулотлар режалаштирилган, ўсмирлар ва катта ёшдаги спортчилар камчиликни ташкил этилганлиги сабаб режалаштирилмаган. Хозирги кунда спортчиларни таэквондо WT спорт турига эътиборини кучайтириш учун болаларни болалик давридан ҳаракат қилиш асосий мақсад қилиб олинган бўлиб келгуси 4-8 йил мобайнида кучли энг яхши спортчилар тарбиялаш стратегик режалардан бири ҳисобланади.( бунга 4 йиллик Олимпик стратегик режа кўзда тутилган).

– Клубларда спорт жиҳозлари етарлими? Шуғулланиш учун имкониятлар борми?
– Вилоятимиз бўлимида спорт жихозлари етишмовчиликлар асосан туманлар кузатилмоқда, шаҳар клубларига энг рақобатдош клублар асосан районларда бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтиш керак. таэквондо WT спорти билан шуғулланниш учун асосан мактаб, олий ўқув юртлари, БЎСМ спорт заллари ва хусусий тадбиркорлар иншоатлари спорт зал учун мўжжалланмаган подвалларда машғулотлар олиб борилади. Шу ўринда вилоятимизда Республика миқёсидаги турнирлар ҳамда вилоят мусобақаларини ўтказиш учун алоҳида зал қуриб фойдаланишга топширилса мақсадга муофиқ бўлар эди.

– Вилоятда Республика ва халқаро мусобақаларни ташкил этиш режаси борми?
– Вилоят бўлими томонидан йилда энг ками битта Республика ва битта Халқаро мусобақалари ўтказиш ва ушбу мусобақаларда челленжер мусобақаларни 12 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказиш шунингдек алоҳида йилда бир маротаба умум жамоа ТК5 ва ТК3 мусобақалари ташкиллаштириш ҳам режалаштирилган.

– Вилоятда кечаги таэквондо қандай эди, бугунги ва келажакдаги таэквондо қандай бўлади.
– Вилоятимизда кечаги таэквондо WT йўналиши сустроқ бўлишига қарамай бу йилги таэквондо WT спорт турига энг асосий пойдевор вазифасини бажариб келмоқда. Ҳозирги кунда эътибор энг асосан ёшлар ва болаларга қаратилганлиги билан ажралиб турмоқда. Келажакда вилоятимиз таеквондочилари Олимпиада, Жаҳон ва Халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришиши йўлида изланаяпмиз.

– Ҳакамлар, мураббийлар фаолияти ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз…
– Вилоятимизда мураббийлар ва ҳакамлар фаолияти хозирги кунда анча суст, асосий сабаб мураббийлар ва ҳакамларнинг малакаси анча камлиги ва ўзига юқори баҳо беришада деб биламан. Вилоятларда малака ошириш, ўқув марказлари йўқлиги. Менимча махсус бўлимлар томонидан мураббий ва ҳакамлар учун ҳар олти ойда семинар ва имтиҳонлар ўтказиб туриш, уларни ўз устида ишлашларини назоратга олиб туриш керак.

– Вилоят раҳбари сифатида нима қилишим керак деб ўйлайсиз?
– Вилоят раҳбари сифатида, ҳозирги кунда нима қилишим керак деган сўзни ўзи нотўғри деб ҳисоблайман. Нима қилишим керак дейишдан кўра, алоҳида стратегик режалар тузиб, ўша режалар асносида иш олиб бориш, олдинга асосий мақсадларни қўйиб, қўшни вилоятлар билан биргаликда келишган, маслаҳатлашган ҳолда олдинга қўйган мақсадларга шижоат ва харакатлар билан эришиш керак. Стратегик режаларни энг асосийси мураббий ва ҳакамларни малакаларини оширишни, етишмовчилик бўлаётган спорт жиҳозларни ҳал қилиш, вилоятимиз учун энг зарур бўлган спорт иншоати қуришни (керак бўлса банклардан кредит олиб бўлса хам) ташкиллаштириш, сараланган вилоят терма жамоа аъзоларига алохида ўқув йиғин машғулотлари ўтказиш, мураббийлар, ҳакамлар ва энг яхши спортчиларни (чемпион ва шижоатли харакатчан) рағбатлантириш зарур деб ҳисоблайман. Ҳозирги кунга келиб ушбу стратегик режамни 2 йилдирки амалга ошириб келмоқдаман,савол бўлиши мумкин бунчалик секин бунга жавоб мен фақат вилоят бўлимининг ўзи ҳаракат қилмоқда дейман, агарда бу ишларга Республика Ассоциацияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Вилоят ҳокимлиги томонидан ёрдам берилса янада тез ва унумли бўлишига ишонаман. Яна бир таклифим бор бу алохида Республика Ассоциацияси рахбариятига, Вилоят бўлимларини мавқейини мустахкамлашда эътибор беришини сўрардим, масалан Республикамиз Президентининг олиб бораётган ишини мисол қилиб олсак мақсадга муофиқ деб биламан, Вилоят Ҳокимларини қўлларига вилоят жавобгарликларини ва барча вазифаларни бериб қўйганлигини (тартиб, интизом ва қонун қоидаларга риоя қилиш, ишга қабул қилиш ва ишдан олиш албатта ишга қабул қилаётган ташкилот билан маслаҳатлашган ҳолда ва ҳоказо ишларни).

 

Ўзбекистон WT таэквондо ассоциацияси матбуот хизмати