Skip to main content
Yangiliklar

Иммунитетни қандай ошириш керак?

By 12.04.2020No Comments

Инсон иммун тизимини бир неча органлар шаклланиради:

  1. Бодомсимон без ва аденоидлар;
  2. Айрисимон без – тимус;
  3. Лимфа тугунлари;
  4. Талоқ;
  5. Кўричак;
  6. Ичакдаги Пейе пластинкаси;
  7. Суяк илиги.

Ушбу органларнинг барчасида ҳимоя ҳужайралари – лимфоцитлар ёки оқ қон ҳужайралари тўпланади. Вужудга инфекция ёки патоген бактериялар, вируслар ва бошқалар кириши билан лимфоцитлар антителалар (қизил қон таначалари) ишлаб чиқара бошлайди. Улар иммунитетимиз учун ҳимоя қуролидир.

Aгар инсоннинг иммунитети кучли бўлса, у ҳолда организм салбий ташқи таъсирларни енгиб чиқади ва одам касал бўлмайди. Қизиғи шундаки, лимфоцитлар «иммунитет хотирасига» эга. Бу шуни англатадики, агар «таниш» микроб танага яна ҳужум қилса, у кўп миқдордаги антителалар билан учрашади ва одам қайта касал бўлмайди. Барча эмлашлар ҳам ушбу принцип асосида ишлайди. Ички органлар ҳужайраларида жойлашган макрофаглар ҳам соғлигимиз учун ҳимоя вазифасини ўтайди.

Иммунитет тизимимизнинг асосий «душманлари»:

– Шамоллаш ва юқумли касалликлар.

– Ўзини мавсумий равишда намоён этадиган витаминлар етишмаслиги.

– Стресс. Кучли ҳиссий ва руҳий стресс «заифлик гормони» деб аталадиган ацетилхолин гормони ишлаб чиқаришни кўпайтириши исботланган – бу иммуни тизимимизни касалликдан ҳимоясиз қолдиради.

– Парҳезлар ва нотўғри овқатлаиш натижасида ёғлар, углеводлар, оқсиллар етишмаслиги.

– Спиртли ичимликлар ва сигаретларни кўп истеъмол қилиш.

– Aнтибиотикларни истеъмол қилиш.

Иммунитетимизни қандай кучайтиришимиз мумкин?

  1. Помидор шарбатини кўпроқ ичинг ва олма енг. Ушбу озиқ-овқатларда A ва Е витаминлари мавжуд – бу тимус ҳужайраларининг энг яхши ҳимоячилари (тимус бези). Улар танада қанча кўп бўлса, зарарли микроблар ва вирусларга қарши курашиш шунчалик самарали бўлади. Шунингдек, талоқни фойдали моддалар билан мустаҳкамлаш керак. Чунки у ҳимоя таналарини ишлаб чиқаради. Исмалоқ, резаворлар, атиргул, зайтун мойи учун кўпроқ еяверинг – ЖССТ оч қоринга 2 ош қошиқ зайтун мойи ичишни тавсия қилади.
  2. Кўпроқ цитрус мевалари ва олма енг, яъни С витамини ва темирга бой барча овқатлар.
  3. Иммунитетни мустаҳкамлашда рух (унинг катта миқдори буғдой концентрациясида мавжуд) ва селен (дон, мол гўшти, курка, саримсоқ, бузоқ гўшти) муҳим рол ўйнайди.
  4. Иммунитетни сақлаб қолиш ва ҳаво йўлларини тозалаш учун эфир мойларидан фойдаланинг. Баъзи мой турлари антибактериал ва вирусга қарши таъсирга эга.
  5. Камида 20-30 дақиқа жисмоний машқлар қилинг ёки пиёда юринг – шу вақт ичида иммунитет билан бирга юрак-қон томир тизими фаоллашади.

Манба: www.kp.uz