Skip to main content
Yangiliklar

Хоразм вилояти таэквондо WT федерацияси фаолияти ҳақида

By 22.04.2020No Comments

Хоразм вилояти таэквондо WT федерацияси 2015 йил 10 апрелда № 502 сон билан қайта рўйхатдан ўтган.

Ижрочи директор: Раҳим Хаджиметов
Бош котиб: Умидбек Куронбоев
Бош ҳакам: Олим Абдурахимов

Вилоятда 6 нафар ҳакамлар фаолият олиб боришади шулардан бир нафари мамлакат миқёсидаги мусобақаларда бевосита ҳакамлик қилади.

Вилоятда жами 18 нафар мураббийлар рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 15 нафари ёшларга таэквондонинг сир-асрорларини ўргатиб келади. Урганч шаҳри, Хазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир, Гурлан, Урганч туманлари болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва Урганч ихтисослаштирилган “Олимпия захиралари” мактаб интернатидаги таэквондо WT ўқув-машқ гуруҳлари ва бўлимларида фаолият кўрсатмоқдалар.

Бошқа вилоятларга қарганда бу вилоятда таэквондо тури бироз кечроқ ривожланганлиги сабаб бугунги кунда бу тур билан шуғулланувчилар сони жами 350 нафарни ташкил этади. Шундан 95 нафари аёллар, 166 нафари боллар, 92 нафари кадетлар, 64 нафар ўсмирлар, 28 нафари 16 ёшдан юқори ёшдаги спортчиларни ташкил этади.