ХОҚ Спортчилар комиссияси Халқаро Олимпия қўмитаси, Халқаро Паралимпия Қўмитаси ва Токио-2020 Ташкилий қўмитаси билан ҳамкорликда ХХХII ёзги Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ва Паралимпия ўйинлари 2021 йил 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтиши тўғрисида келишилган янги саналарни қўллаб-қувватлайди.
Биз ҳар куни фаол спортчилар жамоатчилигининг фикрлари билан қизиқамиз ва шу ҳақдаги барча маълумот ва фикрларини йиғиб борамиз. Ушбу ноаниқ вақтда юзага келган муаммо ва хавотирларни тингладик ва инобатга олдик. ХОҚ бу борада барчани мунтазам хабардор қилиб турди, таклифлар берди ва Комиссия раҳбарияти кўмагида юқори даражадаги қарорлар қабул қилишда иштирок этишди.
Шу муносабат билан, барча спортчилар ва уларнинг вакилларини биз билан (иловамиз ёки athlete365@olympic.org электрон почтамиздан фойдаланиб) фикр алмашишни давом эттиришга, шунингдек, сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб беришга чорлаймиз. Чунки биз сизнинг манфаат ва хоҳиш-иродангизни ифода этамиз ҳамда қўллаб-қувватлаймиз.
Ишонамизки, янги тасдиқланган саналар сизнинг соғлиғингизни, шунингдек, бутун жамоанинг хавфсизлигини ҳимоя қилишга қаратилган. Бундан ташқари, ўйинларнинг ёзда ўтказилиши спортчиларга ўз натижаларини янада яхшироқ намойиш этишлари учун имкониятни оширади.
ХОҚнинг қуйидаги қарорларини ҳам мамнуният билан қабул қиламиз:
1. Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олган спортчилар бир хил мақомга эга бўлиб, тегишли равишда уларнинг квоталари сақланиб қолади.
2. Токио-2020 Олимпиадаси билан боғлиқ Олимпия бирдамлиги дастурлари 2021 йилгача узайтирилади. Таъкидлаш керакки, 185 давлат МОҚнинг 1600 дан ортиқ спортчиси жорий олимпиада стипендияларидан фойдаланадилар.
3. Спортчиларни иссиқлик ва ноқулай об-ҳаво шароитларидан ҳимоя қилиш чоралари инобатга олинган ва Токио-2020 ташкилий қўмитаси, ХОҚ ва Халқаро федерациялар (IFS) билан келишилган ва буларнинг барчаси 2021 йилда тўлиқ амалга оширилади.
Баёнотимизда айтилганидек, ушбу мураккаб пайтда спортчиларни қўллаб-қувватлаш учун биз “Athlete365” платформасидаги ресурсларимизни оширдик.
Шундай қилиб, улар қуйидагилар ҳақида хулоса қилишди:
1. Сизга Олимпия ўйинлари ва малака тизимига оид кейинги ўзгаришлар тўғрисида хабар бериш;
2. “Athlete365” платформасида мавжуд бўлган манбалар ва маълумотлар, шу жумладан, спортчиларни тайёрлаш, ақлий ва жисмоний саломатлик бўйича тавсиялар, шунингдек, антидопинг маълумотлари ва вазирлик, WADA ва ITA (халқаро синов агентлиги) томонидан янгиланишлар янада кўпайтирилган.
Шунингдек, халқаро федерациялар номидан бизни қўллаб-қувватлаганликлари учун Токио-2020 ташкилий қўмитаси ва Япония ҳукуматига ўйинларни янги саналарда ўтказиш имконияти учун миннатдорчилик билдирмоқчимиз.
Биламизки, кўпчилигингиз шахсий ҳаётда ҳам, спортда ҳам ниҳоятда қийин вазиятларга дуч келмоқдасиз. Биз 2021 йилда спорт ҳамжамиятининг алоҳида байрамида тўпланиб, бундай оғир вазиятдан кейин барчамизни бирлаштирган спорт анжуманини ўтказишга ишонамиз.
Соғлом, кучли бўлишингизни ва ўзингизни асрашингизни истаймиз.
ХОҚ Спортчилар комиссияси