Skip to main content
Yangiliklar

Эстония мактабларининг ютуқлари нимада?

By 17.04.2020No Comments

Бугунги кунда мактаб таълими бўйича бир нечта рейтинг мавжуд. Аммо улардан фақат биттаси – PISA дунё оммавий ахборот воситалари томонидан мунтазам эълон қилинади. Ушбу тест бўйича бир неча йил олдин Финляндия мактаби ҳар қандай ота-онанинг энг асосий орзуси эди ва бугунги кунда Эстония ҳам шу даражага эришди.

Сўнгги натижаларга кўра, эстониялик талабалар академик кўрсаткичлари бўйича бутун МДҲ, Европа Иттифоқи ва Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатларидан устунлик қилмоқда. Улар дунёда ўқиш бўйича бешинчи, математикадан саккизинчи ва кимё бўйича тўртинчи ўринда туришади.

Тадқиқот қандай ўтмоқда?
Биринчидан, бу тест академик билимларни эмас, балки талабанинг «функционал саводхонлиги», яъни унинг ҳаётдаги муаммоларни енгиш қобилиятини текширади.

Масалан, бола нафақат тенгламани ҳал қилиши, балки энг даромадли ипотека формуласини қўллай билиши шарт. Ўқишда талаба ахборот шовқинидан мавҳум бўлиб, фақат зарур нарса танлаши талаб қилинади.

Мисол учун, реал топшириқ:

Холангнинг товуғи бор. У товуқ ихлосмандлари учун форумда рўйхатдан ўтган ва қушга аспирин бериш мумкинми, деб сўради. Савол: қайси жавоб энг ишончли эканини айтинг.

Жавоб бир нечта бўлиши мумкин. Мисол учун, хола иккита жавобга эга бўлди: бири товуққа аспирин берган аёлдан, иккинчиси ветеринардан. Ҳар иккала вариант ҳам тўғри бўлиши мумкин, агар талаба буни исботлай олса.

Тестни яратувчилар «бу мактабларда ўқитилмайди» деб тан олишади, аммо ҳаёт адолатсиздир. Шунинг учун мактаб вазифаларини эмас, балки ҳақиқий муаммоларни ҳал қилиш керак.

Таниш тизим энди ишламаяптими?

Кесклинна гимназиясининг ўқув технологи Людмила Рождественская фикрича, бундай вазифалар замонавий болалар учун кўпроқ мос келади. Чунки улар бугунги кунда қоидалар ва формулаларни ёдлаш учун вақт сарфлашни хоҳламайдилар.

«Мен «дунёдаги энг зўр» Совет академик таълим тизимига разм солиш имконини беришга ундаган PISA тести учун сизга миннатдорчилик билдиришим керак. Бир вақтлар бу асосли эди, чунки у жамият буюртмаси асосида, бошқа ишлаб чиқариш муҳитида ишланган. Энди эса ҳамма ўзи учун тадбиркор», – деб давом этади Людмила Рождественская.

Эстония ўқитувчилари ва Таълим вазирлиги аллақачон мавжуд тенденцияларга мослашишни бошладилар. Функционал саводхонлик учун вазифалар тест қоғозларида мунтазам равишда пайдо бўлади.
Эстония ўқитувчиларига дастурни мос келадиган тарзда ишлаб чиқиш учун кўпроқ имкониятлар мавжуд. Чунки битта тасдиқланган ягона дастур мавжуд эмас. Мамлакат фақат талабалар, масалан, компьютер ва алоқа кўникмаларини – AКТни ўзлаштиришлари керак бўлган ваколатлар доирасини кўрсатади.

Эстония мактабларининг бугунги кунда энг яхши бўлишига ёрдам берадиган баъзи хусусиятлари:

1. Учтаси бирда
Фаолиятнинг тўлиқ эркинлиги фанларни ўқитишда ҳам кузатилади, ўқитувчилар бир нечта нарсаларни бирлаштириши мумкин. Чунки ҳақиқий ҳаётда бундай билимлар кўпроқ ёрдам беради, деб ишонилади.
Масалан, Кесклинна гимназиясида информатика дарсида дастурлаш, тасвирий санъат ўқитувчиларидан рангли чироқлар учун дастур тайёрлаш сўралади.Эстония бундай ўқитиш усулини 90-йилларда финлардан ўрганган.

2. Тенглик
Эстонияда ҳамма талабалар ўқитувчи олдида – аъло олимпиадачидан тортиб иккигача тенг. Ўқитувчининг кам натижали ўқувчиларни тортишга кўмаклашадиган ёрдамчилари бор. Буларнинг бари синф ва мактабнинг умумий даражаси сезиларли даражада кўтарилишига олиб келади.

3. Рақамлаштириш
Юқорида айтиб ўтганимиздек, биринчи навбатда, давлат барча ўқувчиларнинг компьютер саводхонлиги бўйича билимларни эгаллашини таъминлайди. Шунинг учун биринчи синфдан бошлаб эстон болалари технологияга ўрганадилар.

4. Aхборот шовқинини енгиш бўйича дарслар
Эстония мактабларида мунтазам равишда ахборот шовқинни бартараф этиш бўйича дарслар ўтказилади: «Бизга биринчи келган манбага ишонмасликни ўргатишади. Биз ишончли маълумотни текшириб кўришимиз, турли манбаларга қарашимиз керак. Эҳтимол бирон бир китобни топишимиз лозимдир», – дейди BBC рус хизматига Кесклинна гимназиясининг ўнинчи синф ўқувчиси Роберт.

Болаларни ҳатто “google”га ҳам тўғри ўргатинг!

«Баъзан болалар ижтимоий тармоқларда кўрган нарсалари ҳақида савол беришади. Улар нима эканлигини сўрашади. Мен айнан қайси сўзни “google”га ёзишим, маълумотни қандай фильтр қилишим, қайси линкларни олишим, қаерда кўпроқ ва камроқ тўғри маълумотлар бўлиши ҳақида тушунтираман”, – дейди BBC рус хизматига физика ва информатика ўқитувчиси Вирги Рооп.

 

olympic.uz