Skip to main content
Yangiliklar

Дунёнинг ғаройиб 5 стадиони

By 06.04.2020No Comments

Ҳатто карантин даврида сиз бир қатор мамлакатлар билан яқиндан танишишингиз ва визуал равишда у ерларга саёҳатга боришингиз мумкин. Ўз билим доирангизни янада кенгайтириш учун сизни дунёдаги энг ажойиб стадионлар билан танишишга таклиф қиламиз.
СУВ СПОРТИ МИЛЛИЙ МAРКAЗИ (ПЕКИН, ХИТОЙ)

Хитойдаги ушбу ғайриоддий бино бир қарашда кишини ҳайратга солади. У 2008 йилги Пекин Олимпиадаси учун махсус қурилган. Мажмуа дизайни улкан аквариумда совун пуфакчаларининг тўпланишига ўхшайди. Тузилишининг квадрат шакли тасодифан танланмаган: мажмуанинг «ҳаво» дизайни ва бурчак шакли биргаликда «Пекин Олимпиадасининг инь ва янь»ини акс эттириши керак эди.
Оқшомлари «Сув куби» турли рангларда жилоланади. Маҳаллий аҳолининг ўзи буни сеҳрли бахтли «куб» деб аташади.
Стадионга 17000 киши сиғади.

СУЗАЁТГАН СТАДИОН (МAРИНA БAЙ, СИНГAПУР)

Сингапурдаги сузувчи стадион дунёдаги энг катта чўкмайдиган иншоот ҳисобланади. Шу билан бирга у бутунлай пўлатдан ясалган (120м х 80м). Стадион 9000 томошабин, 200 тонна реквизит ва уч бирликда 30 тонналик ускунани сиғдира олади.

АЛЬЯНЦ АРЕНА (МЮНХЕН, ГЕРМАНИЯ)

Қутқариладиган қайиққа ўхшаш улкан стадион икки – Вayern Munich ва Munich 1860 футбол клубларининг уй аренаси ҳисобланади. Бу ўйин вақтида жамоага қараб ташқи ёритишни ўзгартира оладиган дунёдаги ягона стадион.
Стадион 71.437 кишини сиғдира олади.

«ЭРИКССОН-ГЛОБ» (СТОКГОЛЬМ, ШВЕЦИЯ)

«Эрикссон-Глоб» – дунёдаги энг катта шарсимон бино. У 1989 йилда очилган. Стадион нафақат спорт иншооти, балки Стокгольм ва Швециянинг диққатга сазовор жойидир. Швеция учун барча муҳим воқеалар айнан Эриксон-Глобда бўлиб ўтади.
Арена 13,850 кишини сиғдира олади.

СКОУШАБЭНК-СЭДЛДОУМ (КАЛГАРИ, КАНАДА)

Скоушабэнк-Сэдлоум стадиони ўзига хос бўлмаган шаклга эга, у эгарга ўхшайди. Нега айнан эгар? Гап шундаки, спорт майдончаси жойлашган Калгари шаҳри бир пайтлар дунёга машҳур ҳар йили родео (ёввойи отни бўйнига олиш мусобақаси) мусобақаларини ўтказган. Стадионни «Graham McCourt Architects» идораси меъморлари лойиҳалаштирган.
Стадион сиғими 19,289 га тенг.

 

olympic.uz