Skip to main content
Yangiliklar

Дангасаликни қандай енгиш керак?

By 21.04.2020No Comments

Дангасалик муваффақият ва омад учун жиддий тўсиқ пайдо қилиши мумкин! Шунинг учун унга қарши курашиш керак! Хўш, дангасаликни қандай енгса бўлади?

Ҳар бир тугалланган иш учун ўзингизни бирор нарса билан рағбатлантиришни одат қилинг. Шунда сизда ҳаракатга туртки пайдо бўлади. Aгар “ширин кулча” усули сизга умуман фойда бермаса, унда “қамчи” усулини синаб кўринг. Агар қилиниши керак бўлган ишни бажармаган бўлсангиз, ўзингизни жазоланг.

Ўз навбатида, сизга биринчи усулни қўллашни маслаҳат берамиз. Чунки мукофот жазодан кўра анча чиройли бўлади. Бажарилган иш учун мақтов сизни кейинги ютуқларга ундайди. Сизни мақсад сари яқинлаштирадиган ҳар куни камида битта нарсани бажариб боришни унутманг! Бир ой ичида қанча қадам босишингизни тасаввур қилинг – 30 қадам!

Ўз-ўзини ривожлантириш йўлини танланг. Шунда ўзи истаган нарсани биладиган ва аслида ёқадиган иш билан машғул бўладиган, ўзини ўзи банд этган одамга айланасиз.

Норози ва ҳорғин кўринишингизни ортда қолдиринг!

 

olympic.uz