Skip to main content
Yangiliklar

Чунгвон Чой: “Биз кейинги 10 йилликка тайёр бўлишимиз лозим”

By 23.04.2020No Comments

Бугун Бутунжаҳон таэквондо федерацияси континентал иттифоқининг видеоконференцияси бўлиб ўтди. Унда ҳар бир қитъадаги янгиликлар ва мана шу қийин даврада бажарилаётган ишлар ҳақида сўз бор. Йиғилиш Бутунжаҳон таэквондо Федерацияси президенти Чунгвон Чой бошчилигида бўлиб ўтди.

“COVID-19 бизнинг ҳаёт тарзимизни тубдан ўзгартирди. Вирус туфайли дунёдаги спорт тадбирлари кечиктирилди ёки бекор қилинди. Аммо ҳозирги вазиятга назар ташласак бу тўғри танлов бўлганини биламиз. Спортчилар ва мансабдор шахсларнинг фаровонлиги ва хавфсизлиги устувор йўналиш ҳисобланади.

“Мен ҳар бир бахтсизлик имконият беради деб ишонаман. Менимча бу Бутунжаҳон таэквондо Федерациясини қайта ишга тушириш учун яхши вақт. Тахминан бир ойдан сўнг бир Федерациянинг 47 йиллигини нишонлаймиз. Биз келажакни қабул қилиш учун кучли бўлишимиз керак. Биз кейинги 10 йилликка тайёр бўлишимиз лозим. 2000 йилларда таэквондони Олимпия ўйинларида ўз ўрнига эга бўлишига қаратилган ислоҳотларни амалга оширдик. 2010-йилларда биз технология ва таълим орқали баҳслар адолатли бўлишини таъминладик. Энди 2020-йилларда барқарор бўлишимиз ва бошқарувимизни яхшилашимиз лозим. “Келгуси 10 йилликда бундай устунликни сақлаб қолиш учун ташкилотимиз ва спортимизнинг барча даражаларда бундай яхши бошқарувни таъминлашимиз керак”, – деди Чунгвон Чой.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар 12 май кунги Бутунжаҳон таэквондо Федерациясининг фавқулодда Кенгашининг видеоконференцияда келишиб олинади ва тасдиқланади.