Skip to main content
Yangiliklar

Чекиш – коронавируснинг пайдо бўлиши учун қўшимча омил

By 20.04.2020No Comments

Блохин номидаги Миллий онкология илмий-тадқиқот маркази профилактика бўлими мудири Владимир Левшиннинг сўзларига кўра, чекиш коронавируснинг пайдо бўлиши учун қўшимча омил ҳисобланади. «Энди гўё чекиш коронавирусдан ҳимоя қиладиган нарса деган фейк хабарлар пайдо бўлмоқда. Бу, албатта, бемаънилик. Чекиш коронавирусдан қутқармайди, аксинча, коронавирус инфекциясини кучайтиради», – деди Левшин.
Владимирнинг сўзларига кўра, кўп йиллик тажрибага эга чекувчилар сурункали бронхитга эга. Бу эса пневмония эҳтимолини оширади. Шу билан бирга, онколог таъкидлаганидек, кашанданинг касаллиги чекмайдиган одамга қараганда анча жиддийроқдир.

Тўлиқ маълумот РБКда: https://www.rbc.ru/rbcfreenews/5e927a819a79477f0c56982c?from=newsfeed.

olympic.uz