Skip to main content
Yangiliklar

Чеҳрангиз-қалб аксингиздир!

By 19.04.2020No Comments

Бугундан биз тажрибали рухшунос Абдукарим УСМОНХЎЖАЕВ ўз фикр ва мулоҳалари билан ўртоқлашади.

Мутахассисларнинг қайд этишича, ҳозирги даврда инсон аввалгидан кўра кўпроқ руҳий ва жисмоний хуружга дуч келмоқда. Биз узоқ вақт нимадандир ёки кимдандир норози бўлиб юрар эканмиз, азоб чекиш билан бирга, касалликка ҳам чалинамиз. Толиқиш, заифлашиб қолиш, қўрқиш, руҳий тушкунлик, журъатсизлик кабилар асаб бузилишларига олиб келади. Мазкур бузилишлар эса, ўз навбатида, “аср касалликлари” – гипертония, стенокардия, меъда яраси сингари хасталикларга дучор қилади.
Қуйида айрим инсоний қусурларнинг саломатликка таъсири хусусида юртимизнинг таниқли руҳшуноси фикрлари билан танишинг.

Беғамлик /1-бўлим/
Кўпчиликда: “Лоқайдлар касалликка камроқ чалинади”, деган тушунча бор. Баъзида беғамроқ одамларга ҳавас ҳам қиламиз. Кузатувлар шуни кўрсатдики, беғамлик ҳис-туйғуларнинг пасайиши ва диднинг ўтмаслашиши натижасидир. Ҳаёт завқини ҳис қилмаслик, куним ўтса бўлди, дея тор фикрлаш лоқайдлик мевалари бўлиб, бундай ҳолат учта сабаб туфайли келиб чиқади. Биринчиси – қонда зарур витаминларнинг етишмаслиги; иккинчиси – журъатсизлик ва умидсизлик, иштиёқсизлик; учинчиси – меҳр, садоқат туйғуларининг пасайиши.

Ана шу учта омил туфайли лоқайд кишилар овқатнинг меъёрини ҳам билмай қолишади. Бунда ичаклар фаолияти бузилиб, қариш аломатлари кучаяди. Шунинг учун ҳам лоқайдлар ҳаётсевар кишиларга қараганда 5-6 ёшга кекса кўринадилар.

Шунингдек, беғамлик оилада нотинч¬ликка сабаб бўлади. Лоқайдларнинг ҳаракатларида сустлик кучайиб, юзларидан нафосат узоқлашиши мумкин. Улардаги ҳафсаласизлик, бир ишни чала бажариш мавжуд имкониятларни ҳам йўққа чиқаради. Лоқайдлар меъда-ичак касалликларига кўпроқ чалинадилар.

Ҳаётдан завқ олиб яшашни истасангиз, уни севинг. Ана шунда сизни ғайрат, оиладагиларга нисбатан меҳр-оқибат тарк этмайди. Ҳаракатчан одамнинг фикри тиниқ, омадли, чеҳраси очиқ ва жозибадор бўлади. Истараси иссиқ бўлганга не етсин!

Фирклар ва мулоҳазаларнинг давоми келгуси сонда…