Skip to main content
Yangiliklar

Чеҳрангиз-қалб аксингиздир! Зиқналик

By 23.04.2020No Comments

Тажрибали рухшунос Абдукарим УСМОНХЎЖАЕВнинг айрим инсоний қусурларнинг саломатликка таъсири хусусидаги фикрларини давом эттирамиз. /4-бўлим/

Зиқналик
Зиқналик – руҳий номутаносибликнинг бир тури. Зиқна одамларни кузатсангиз, улардаги қўрқув, ишончсизлик, шубҳа-гумон, умидсизлик ва меҳрсизлик яққол сезилиб туради. Уларнинг қовоғи ҳамиша солиқ, ҳеч кимдан, ҳеч қачон рози бўлмайдилар.

Кузатувлардан хулоса шуки, зиқналик кўпроқ эркакларга хос бўлиб, улар меъда ва жигар хасталикларига бош¬қалардан анча эртароқ чалинадилар. Аммо эркакнинг зиқналиги хотини ва фарзандларини ҳам одамови, тажанг, касалманд қилиб қўяди. Уларнинг бошқаларга нисбатан ишончи, оқибати сусайиб, нўноқ ва иккиланувчи бўлиб қолишади. Зиқналарнинг ҳаёти ҳузур-ҳаловатсиз, зерикарли бўлиб, юзларидан назокат узоқлашади.

Қўли очиқликка нима етсин! Топганингизни оилангизнинг бахт-саодати учун сарфланг. Ана шунда чеҳрангизда нафосат балқиб туради. Феълини кенг тутган инсон ҳаёт завқини ҳеч қачон зиқналик исканжасига туширмайди.