Skip to main content
Yangiliklar

Чеҳрангиз-қалб аксингиздир! Жиззакилик

By 22.04.2020No Comments

Тажрибали рухшунос Абдукарим УСМОНХЎЖАЕВнинг айрим инсоний қусурларнинг саломатликка таъсири хусусидаги фикрларини давом эттирамиз. /3-бўлим/

Жиззакилик
Тадқиқотларга кўра, жиззаки одам омадсиз, омадсиз киши эса жиззаки бўлади. Бундай инсонларнинг чеҳрасидан назокат кўтарилиб, гап уқмас, муросасиз ва турқи совуқ бўлиб бораверади.

Аслида жиззакилик қусури нўноқлик, калтабинлик ва журъатсизлик туфайли келиб чиқади. Бундай инсонларнинг вужудида зарарли, яъни салбий энергия шу қадар кўп йиғилиб қоладики, улар таъсирида мияда қон айланиши бузилиб, фикрлаш қобилияти сусайиб бораверади. Улардаги ақл ишлатишга нўноқлик туфайли юзларидан андиша кўтарилиб, мулойимлик ўрнини сурбетлик, қўполлик, жанжалкашлик эгаллаб олади. Шу боис, жиззаки одам бора-бора психосоматик бузилишга йўлиқади.

Унутманг, беш дақиқа бақир-чақир қилган одамнинг иш қобилияти икки баробар пасайиб кетади. Салбий энергия иммунитетни пасайтиргани сабабли жиззакилар касалликка бош¬қаларга нисбатан икки карра кўпроқ чалинадилар.

Шу боис, оғир-босиқ ва мулоҳазали бўлинг. Кечиримли инсонларнинг чеҳраси фариштали, ўзлари омадли бўладилар. Улар узоқ умр кўришади.