Skip to main content
Yangiliklar

Чеҳрангиз-қалб аксингиздир!

By 21.04.2020No Comments

Тажрибали рухшунос Абдукарим УСМОНХЎЖАЕВнинг айрим инсоний қусурларнинг саломатликка таъсири хусусидаги фикрларини давом эттирамиз. /2-бўлим/

Дангасалик
Дангасаликнинг пайдо бўлиши, асосан, нотўғри тарбияга боғлиқ. Бундайлар кўпроқ ушалмайдиган ўй-хаёл суриш билан банд бўлиб, очофатликда уларнинг феъл-атворини илонга қиёслаш мумкин. Бундай кишилар овқатни керагидан ортиқ еб, ҳазм қила олмай, жигарни тезда ишдан чиқарадилар. Мазкур хасталик уларнинг юзини буриштириб, фикрини хиралаштириб, фаросатини ҳам ўтмаслаштириб қўяди. Дангасаларда муҳаббат ва мурувват туйғуси паст даражада бўлиб, бировга яхшилик қилишни ўйламайди. Шу боис, улар анчайин қўпол, миннатчи, хиёнатчи, таъмагир бўладилар. Бундай одамлар шафқатсиз ҳам бўлишади.

Тиниқ чеҳрали ва мафтункор бўлай десангиз, асло дангасаликка мойил бўлманг. Ўзингизни англаган ҳолда меҳнатда чиниқиб, жўшқинликка, ҳаётсеварликка интилинг. Кечиримли ва ҳимматли бўлинг, ана шунда дилингиз равшан тортиб, саломатлик ва навқиронликка эришасиз.