Skip to main content
Yangiliklar

Бьянка Уолкден: “Дунёдаги барча шифокорлар ва тиббиёт ходимларига раҳмат”

By 12.04.2020No Comments

Буюк Британиялик машҳур таэквондочи Бьянка Уолкден коронавирус пандемиясига қарши кураш олиб бораётган барча шифокорлар, тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирди.

“Барчага салом, менинг исмим Бьянка Уолкден. Мен таэквондо бўйича 3 карра Жаҳони чемпиониман. Бундай қийин даврда, оғир меҳнат қилаётган дунёдаги барча шифокорлар ва тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ҳар куни ўз ҳаётини хавф остига қўйиб беморларга ёрдам бериш осон иш эмас. Шу боис барчангизга раҳмат. Шунингдек, ҳозирда интенсив терапия бўлимида ишлаётган синглим Ребеккага раҳмат айтмоқчиман. Биз барчангизни яхши кўрамиз, бизга ғамхўрлик қилаётганингиз учун раҳмат!

Саломат бўлинг, уйда қолинг!”, – дейди Уолкден.

Маълумот учун, Бьянка Уолкден 3 карра Жаҳон чемпиони, 2 карра Европа чемпиони, 5 марта Гран-При ғолиби бўлган ва 2016 йилги Олимпия ўйинларида бронза медаль қўлга киритган.