Америка Қўшма Штатлари NASA агентлиги хабарига кўра, дунё мамлакатлари ўртасида ҳаво ва ер транспорт алоқалари, шунингдек мамлакатларнинг ичида автомобиль ва темир йўл транспoрти қатнови кескин камайгани оқибатида, двигателлардан атмосферага узатилаётган ис газлари миқдори сезиларли даражада камайган. Натижада атмосферанинг кейинги 30-40 йил ичида «яраланган» озон қатлами тикланаётгани кузатилмоқда. Қуёшдан Ер сайёрасигача авваллари етиб кела олмаётган шифобахш, микроб ва вирусларни йўқ қилиб юборадиган ултрабинафша нурлар яна Ергача етиб кела бошлади. Яқин бир ой ичида барча хавфли микроблар ва вируслар ҳалок бўлишига умид боғланяпти.
«Ислом цивилизация маркази» раиси Шаазим Минаваров
Азиз ҳамюртим, ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг!
olympic.uz