Skip to main content
Yangiliklar

Австрия спортчиларига машқларни спорт объектларида ўтказишга рухсат берилди

By 23.04.2020No Comments

Австрияда спортчиларга ўз машқларини эндиликда уй шароитида эмас, балки спорт объектларида ўтказишга рухсат берилди. Натижада турли спорт билан шуғулланадиган 600 нафарга яқин спортчи машқларни одатдаги шароитларда ўтказа бошладилар. Бунда коронавирус инфекцияси туфайли, биринчи навбатда, спортчиларнинг хавфсизлигига алоҳида эътибор берилиб, уларнинг тавсия этилган барча қоидаларига амал қилишлари талаб этилмоқда.

– Спорт объектларида шуғулланишда атлетларнинг ўзаро тўқнашмайдиган спорт турларига, жамоавий спорт турларига нисбатан имконият берилади, – дейди Австриянинг вице-канцлери ва спорт вазири Вернер Коглер. – Ҳеч бир чегаралашсиз машқ ўтказиш мумкин бўлган спорт иншоатларига енгил атлетика ва ўқ отиш объектлари, теннис ва гольф майдончалари, кўпгина бошқалар киради.

Австрияда, шунингдек, май ойи бошидан теннис ва гольф бўйича мусобақалар бошланиши маълум қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, 23 апрель ҳолатига Австрияда коронавирусга 14925 киши чалинган, уларнинг 11328 нафари соғайган, 510 таси вафот этган.

Манба: olympic.kz