Skip to main content
Yangiliklar

Қандай қилиб тез ухлаб қолиш мумкин: фойдали маслаҳатлар

By 16.04.2020No Comments

Карантин ва ўзини изоляция қилиш шароити кўпчилигимиз учун одатий жадвалимизни издан чиқариб юборди. Барчамиз учун ғайриоддий вазиятдаги стресс ва асабийлашиш уйқу бузилиши ва натижада уйқусизликнинг турли шаклларини келтириб чиқарди. Бир нечта тавсиялар сизга тез ва тиниқиб ухлашингиз, бардамликни сақлашга ёрдам беради:

1. Энг самарали усул – кунлик жадвалга риоя қилиш. Aлбатта, уйда бўлганда, тушгача ётоқда ётиш васвасаси мавжуд. Aммо куннинг аниқ жадвали сизни осонгина ва муаммосиз ухлаб қолишингизга имкон беради.

2. Ётишдан олдин овқатланманг. Ҳа, ҳа, бу ёввойи қоидага риоя қилиш учун ётишдан 2-3 соат олдин овқатланиб бўлиш керак. Бу омил уйқуга жуда яхши таъсир қилади ва бедорликнинг олдини олади.

3. Ётишдан бир неча соат олдин ювиниб олинг, дам олишга ёрдам беради. Ётишдан олдин сочингизни қуритишни унутмаслик керак.

4. Ётишдан камида бир соат олдин телевизорни томоша қилмасликка ва компьютерда ўтирмасликка ҳаракат қилинг. Китоб ўқиш ёки мусиқа тинглаш яхшидир.

5. Пижама катта рол ўйнашини унутманг. Бу танага ва мушаклар ҳаракатига халақит бермаслиги, тана бўшашишига йўл қўймаслиги керак.

6. Хона қайси ҳароратда ва ёруғликда бўлганда ухлаш осон бўлишини эслашга ҳаракат қилинг. Бундан кейин ётишдан олдин шу шартларга риоя қилинг ва ухлаб қолиш шунда осонроқ бўлади.

7. Ётишдан олдин ювининг ва тишларни ювинг. Бундан ташқари, ётишдан олдин ҳожатхонага боришга эринманг.

8. Эртанги кун учун иш режасини тузиш фойдали ечим. Шу билан миянгиздан иш ҳақидаги фикрларни чиқариб ташлайсиз.

9. Ётоқда бўлганингизда, ижобий фикрларга берилишга ҳаракат қилинг ва ҳар қандай муаммони ҳал қилишни режалаштирманг ёки ўйламанг.

10. Тинч ва ўлчовли нафас олишга ҳаракат қилинг. 4 сония давомида бурун орқали нафас олишни машқ қилиб кўринг. Сўнгра нафасингизни 7 сония ушлаб туринг ва 8 сония давомида нафас чиқаринг. Бир неча марта такрорланг, бу асаб тизимини тинчлантиришга ёрдам беради.

Яхши тушлар кўринг! ?

 

olympic.uz