Skip to main content
Yangiliklar

Александр Кимни табриклаймиз!

By 05.04.2020No Comments

Бугун таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Александр Кимнинг туғилган куни.

Александр Ким 1965 йил 5 апрель куни Тошкент шаҳрида туғилган. Ушбу мутахассис кўп йиллар таэквондо WTF бўйича Ўзбекистон терма жамоасини бошқариб келган. Айнан унинг қўл остида 2015 йил жаҳон чемпионатларидаги энг юқори натижамизга эришганмиз (1 та олтин, 2 та кумуш). Александр Ким Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози ва “Йилнинг энг яхши мураббийи” (2015 йил) унвонларини қўлга киритган.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Александр Кимни таваллуд айёми билан табриклайди ва келажакдаги мусобақаларда омад ёр бўлишини тилайди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати