Skip to main content
Yangiliklar

10 та энг ноодатий спорт тренажёри

By 28.04.2020No Comments

Кўпчилигимиз фитнесс залида стандарт жиҳозлар тўплами гири, гантеллар ва блин-штангаларини кўриб одатланганмиз. Машқ жараёни мураккаб ва машаққатли бўлиб туюлади. Aммо, агар креатив бўлсангиз ва ижодий ёндашсангиз, ушбу жараён қизиқарли бўлиши мумкин. Йирик спорт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар буни яхши билишади. Шунинг учун жадал ривожланаётган бозор ва шиддатли рақобат шароитида улар барча янги ва ғайриоддий жиҳозларни таклиф қилмоқдалар.
Бугун сизга уйда ҳам завқ билан шуғулланишга имкон берадиган энг ностандарт спорт тренажёрлари ҳақида гапириб берамиз.

IQflow тренажёри

Одамлар спорт билан кам шуғулланиши сабабларидан бири бу «фитнесс бурчаги» яратиш учун жой етишмаслигидир. Бу муаммони IQflow тренинг блоки билан ҳал қилиш мумкин. Тренажёр мебел кўринишида ясалгани боис у ҳар қандай интерьерга мос келади. Бундан ташқари, у машқни дастурлаш учун портатив компьютерга эга. Уларнинг ҳар бири ишлаб чиқарувчи томонидан тизимга киритилган. IQflow турли мушак машқларини қилишга имкон беради, аммо бу бир мунча қимматга тушади – тахминан 8000 доллар.

Fit Wet

Тез-тез ванна қабул қилиш ва вазн йўқотиш кўплаб аёлларнинг кундалик мақсади. Энди бу Fit Wet гидро-велотренажёр туфайли бунинг имкони бор. Ушбу ускуна ванна ва гидро-массаж воситасини бирлаштиради. Бу ерда машқ қилиш одатдагидан кўра кўпроқ энергия талаб қилади, чунки сув остида педални айлантириш анча қийин. Aммо бу қўшимча вазнлардан тезда халос бўлишга имкон берадиган далилдир. Тадқиқот натижаларига кўра, Fit Wetда 30 минутлик машқ классик машқлар велосипедида икки соатлик машғулотга тенг самарадорликка эга.

TrekDesk

Кўпинча спорт залидаги машаққатли кунларда куч қолмайди. Буни ўз тажрибасидан кўриб, Aмериканинг энг машҳур ишлаб чиқарувчилардан бири TrekDeskни яратди. Тренажёр югуриш йўлакчали иш столи шаклига эга ва бир вақтнинг ўзида иккита нарсани бажаришга имкон беради: иш ва юриш. TrekDesk янада қулай бўлиши учун исталган шакли ва баландлигини белгилаб, ўзингиз учун услубга мос ҳолга келтирасиз. Ишлаб чиқувчининг фикрига кўра, машқ қилишнинг бу усули мутлақо вазифалардан чалғитмайди. Чунки юриш механик бўлиб, ақлий жараёнга боғлиқ эмас. У билан кунлик 10000 қадам юриш нормасига атиги 3 соат ичида эришиш мумкин.

GymyGym

TrekDeskнинг яна бир аналоги GymyGym тренажёридир. Ушбу кресло-офис турли мушак гуруҳларига қаратилган 16 та тренажёрни ўз ичига олади ва сизга кўп куч сарфламасдан машқ қилишга имкон беради.

«Чироқ» велотренажери

Бугунги кунда кўп соҳаларда барқарорлик ва хавфсизлик биринчи ўринда туради. Шу сабабли, кўпчилик ишлаб чиқарувчилар рақобатбардош бўлиш учун бу ҳақиқатни ҳисобга олишга ҳаракат қилишади. Шундай қилиб, италиялик Жионата Гато экологик тоза тренажёрларни яратиш ҳақида ўйлади ва 2010 йилда ўзининг ғайриоддий дизайн лойиҳасини – «Лампа» велотренажёрини тақдим этди.
Ғоя жуда содда: «Ёруғликсиз қолишни истамасангиз, педални босинг!» Бунинг учун тренажёр диодли чироққа уланган. Икки дақиқали машғулотда ҳосил бўлган электр энергияси тахминан 30 дақиқага кифоя қилади.

Treadmill Bike

Анчадан бери велосипедда юриш ва югуриш энг кенг тарқалган кардио машғулотлар сирасига киради. Bicycle Forest компанияси энг кўп талаб қилинадиган иккита машқни биттага бирлаштиришга қарор қилди ва Treadmill Bikeни ишга туширди. Ихтиро педаллар ўрнига югуриш йўлаги бўлган велосипед шаклида бўлади. Шундай қилиб, одам шунчаки юради ва шу баҳона велосипед минади.

Home Fitness

Спорт жиҳозларини мебел қатига яшириш ғояси қанчалик муҳимлигини билиб, чехиялик дизайнер Люси Колдова ҳамёнбоп Home Fitness тренажёри тўпламни таклиф қилди. Aйнан: шкаф-турник турли ўлчамдаги устунлардан иборат. Бундан ташқари, унга стул бириктирилган бўлиб, у брусья ёрдамида айлантирилади. Ушбу ҳаракат кўкрак мушаклари ва трицепслар ривожланишига ҳисса қўшади. Тренажёр сотувга чиқарилгандан сўнг Прага санъат, архитектура ва дизайн академияси Люси жамланмасига юқори баҳо берди.

Тренажёр-пойафзал

Оддий шиппаклар болдирларни мустаҳкамлашнинг ажойиб усули бўлиши мумкин, деб ким ўйлабди? Aлбатта, хитойлик ихтирочилардан бошқа ҳеч ким. Ушбу самарага эришиш учун улар шиппак пошнасини ечиб олдилар, тагликнинг шаклини ўзгартирдилар. Ушбу структура юриш пайтида оёқ мушакларини таранглаштиради – акс ҳолда мувозанатни сақлаш учун ишламайди. Бунинг ёрдамида думба, болдир ва ҳатто тизза мушаклари яхшиланади.

Ўқсиз велотренажер

Бир куни италиялик дизайнер Лука Скьеппатида ностандарт дизайнга эга функционал спорт жиҳози яратиш ғояси туғилиб қолди. Шунда у ҳақиқий асар – ўқи бўлмаган Ciclotte велотренажери ихтиро қилди. Aммо бошқа томондан, у ғилдирак, рул, сенсорли экран, шунингдек углерод толаси, пўлат ва шиша толадан ясалган педалларга эга. Дисплей юкламани осон ошириши ёки камайтириши мумкин.

Vacu Activ

Сув машқ қилишни қийинлаштиришини биламиз. Худди шу нарса капсулада содир бўлади. Вакуум қон айланишини яхшилайди. Бу эса тананинг сон, думба ва қорин бўшлиғида ёғни тезроқ камайишга олиб келади. Баротренажёр Vacu Activ машқлар машинаси айнан шу тарзда ишлайди.

 

olympic.uz