Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондочилари Осиё ўйинларида

By 30.03.2020No Comments

Мустақил Ўзбекистон учун Осиё ўйинларидаги таэквондо спорт туридаги илк медални 1994 йил Хиросимада Евгений Хан келтирган.

2002 йил Пусанда ўтган мусобақада ҳам битта бронза қўлга киритилган. 2006 йил Қатар пойтахти Доха шаҳрида ўтган Осиё ўйинларида ўзбекистонлик таэквондочи Евгения Каримова финалга қадар етиб бориб, кумуш медалига эга бўлган.

2010 йилга келиб таэквондочиларимиз бир йўла учта медалга эга чиқишган – битта кумуш ва иккита бронза.

Инчонда ташкил этилган Осиё ўйинларида Жасур Бойқўзиев ўзбекистонлик таэквондочилар орасида биринчи бўлиб олтин медални қўлга киритганди. Ўша мусобақада ака-ука Рафаловичлар ва Дмитрий Шокин кумуш медалларига эга чиқишган.

2018 йил Жакартада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Никита Рафалович чемпион бўлган. Ниёз Пўлатов, Дмитрий Шокин ва Мадинабону Маннопова кумуш, Нигора Турсунқулова ва Светлана Осипова бронза медалларни қўлга киритишган.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик таэквондочилар ҳозирга қадар Осиё ўйинларида ИККИТА олтин, САККИЗТА кумуш ва ЕТТИТА бронза медаль қўлга киритишган.

Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё ўйинларида қўлга киритган барча медаллар:
Хиросима-1994
Евгений Хан – бронза медаль

Пусан-2002
Павел Югай – бронза медаль

Доха-2006
Евгения Каримова – кумуш медаль

Гуанчжоу-2010
Дмитрий Ким – кумуш медаль
Акмал Эргашев – бронза медаль
Евгения Каримова – бронза медаль

 

Инчон-2014
Жасур Бойқўзиев – олтин медаль
Никита Рафалович – кумуш медаль
Максим Рафалович – кумуш медаль
Дмитрий Шокин – кумуш медаль

 

Жакарта-2018
Никита Рафалович – олтин медаль
Ниёз Пўлатов – кумуш медаль
Дмитрий Шокин – кумуш медаль
Мадинабону Маннопова – кумуш медаль
Нигора Турсунқулова – бронза медаль
Светлана Осипова – бронза медаль