Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ва “Универсал” спорт саройида тўлиқ дезинфекция ишлари амалга оширилди

By 19.03.2020March 25th, 2020No Comments

Ҳозирги кунда бутун дунёга хавф солаётган COVID-19 вируси сабабли 2020 йил 16 март санасидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасалари номаълум муддатга ёпилганидан хабарингиз бор.

Шу сабабли бугун Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси маъмурий биноси, иккита машғулот базаси, ресторан, ошхона, “Lake Park” меҳмонхонаси, ассоциацияга қарашли “Универсал” спорт саройида карантин эълон қилиниб, кальций, гипохлорид натрий ва изопропил спирти билан тўлиқ дезинфекция ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари спорт мажмуасида ҳар эҳтимолга қарши махсус карантин хонаси ҳам ташкил этилди.

Юртимиздаги таэквондо тўгараклари бўлиб ўтадиган барча давлат ва нодавлат спорт мактабларида ҳам дезинфекция ишларини ўтказиш тавсия этилади.