Skip to main content
Yangiliklar

Токио Паралимпия ўйинларининг янги санаси маълум

By 31.03.2020No Comments

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият бутун дунёда хавфли тус олиб бораётгани сабаб Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари келаси йилга қолдирилган эди.

Токио-2020 Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар бўлиб ўтиши эълон қилинди.

Маълумот учун, Токиодаги Паралимпия ўйинларида тарихда илк бор пара таэквондо бўйича спортчилар ҳам иштирок этишади.

Аёллар -49, -58 ва +58 кг вазн тоифаларида кураш олиб боришса, эркаклар -61, -75 ва +75 кг вазн тоифаларида қатнашишади.

Айнан пара таэквондочилар ўртасидаги мусобақалар 3-5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.