Skip to main content
Yangiliklar

Спорт таълим муассасаларида дезинфекция ишлари мунтазам олиб борилмоқда

By 29.03.2020No Comments

Бугунги кунда сайёрамизнинг деярли барча мамлакатлари COVID-19 коронавирусидан жабр кўраяпти. Айни дамда, мамлакатимизда мазкур касалликни олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида тегишли чора ва тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 16 март санасидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги барча спорт таълим муассасалари, спорт мактаблари фаолияти ҳам номаълум муддатга тўхтатилди. Ушбу масканларда карантин эълон қилиниб, тарбияланувчиларнинг, тренер ва ишчи-ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, у ерда коронавируснинг тарқалишига йўл қўймаслик бўйича санитария-гигиена ва профилактика меъёрларга риоя этилиши қатъий назоратга олинган.

Бу борада Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби(СЎЕАИБЎСМ)да ҳам карантин талаблари асосида зарур ишлар амалга оширилаётир.

Жумладан, спорт мактабининг машғулотлар ўтказиладиган жойлари, спорт аренаси, ечиниб-кийиниш, ювиниш ва бошқа турдаги хоналар ҳамда мухлисларга мўлжалланган ўриндиқлар дезинфексия қилинмоқда. Аминмизки, дезинфекция ишлари инсонлар ҳаёти учун жуда муҳим жараён бўлиб, коронавирусга қарши курашда фойда беради.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати