Yangiliklar

Расман. Токио Олимпиадаси 2021 йилда ўтказилади!

By 24.03.2020 No Comments

Ниҳоят, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) Токио Олимпиадасини 2021 йилда ўтказишга розилик берди.

Япония Бош вазири Синдзо Абэ Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах билан учрашувдан кейин якуний қарорга келган.

Унга кўра, Ёзги олимпия ўйинлари 2021 йилда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада-2020 24 июлдан 8 августга қадар Токиода ўтказилиши керак эди.