Skip to main content
Yangiliklar

Отабек Шукуров Чироқчи аҳли учун катта хайрия ишини амалга оширмоқда

By 29.03.2020No Comments

Айни дамда бутун дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус пандемиясига қарши курашга ўзининг саховатли иши билан Отабек Шукуров ҳам қўшилди. Бу ҳақда championat.asia нашри хабар бермоқда.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда “Шаржа” клуби аъзоси Отабек Шукуров ўзи туғилиб ўсган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманидаги кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлади.

Чироқчи туманидаги маҳаллаларда истиқомат қиладиган ва карантин даврида ишсиз қолган муҳтожларга Отабек Шукуров беғараз ёрдам қўлини узатмоқчи. Бугун футболчи Чироқчи бозоридан кунлик эҳтиёж учун керак бўладиган 100 миллион сўмга яқин маҳсулотларни (картошка, гўшт, пиёз, ун-ёғ ва ҳоказо) харид қилган ва бугун уни муҳтож оилаларга тарқатишни бошлади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати