Skip to main content
Yangiliklar

Оғир атлетикачиларимиз ҳам уйларида қолиб, вирусга қарши курашда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда

By 28.03.2020No Comments

Маълумки, айни пайтда барча қатори бизнинг спортчилар ҳам уйда ўз оила-аъзолари билан кунни ўтказишмоқда. Спортчиларимиз уй шароитида шифокорларимизнинг барча тавсияларига амал қилган ҳолда машғулот олиб бормоқдалар.

Оғир атлетика бўйича терма жамоамиз вакилларининг географияси катта ҳудудни эгаллаб олади. Спортчиларимизнинг аксарияти Андижон, Навоий, Наманган, Қашқадарё, Тошкент вилояти вакилларидир.

Азиз ҳамюртим, Сиз ҳам ўзингиз ва яқинларингизнинг саломатлиги учун уйда қолинг ва вирусга қарши ғалабада ўз ҳиссангизни қўшинг!