Skip to main content
Yangiliklar

МОҚ ҳамда “тезкор штаб” вакиллари таэквондочилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди

By 24.03.2020No Comments

МОҚ ҳузурида тузилган “тезкор штаб” Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз вакиллари учун яратиб берилган шароитларни кўздан кечиришда давом этмоқда.

Бугун МОҚ вице-президенти Азиз Камилов, МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, “тезкор штаб” бошлиғи Шерзод Ташматов ва МОҚ департаменти директори Алишер Каримов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Ҳумсон соғломлаштириш оромгоҳи базасида бўлди. Ушбу маскан таэквондо WT терма жамоамизнинг Олимпия ўйинларига тайёргарлиги учун марказ этиб белгилаб олинган.

Айни пайтда таэквондочиларимиз карантин ҳолатида якка тартибда шуғулланишмоқда. Ташриф давомида МОҚ ва “тезкор штаб” вакиллари машғулот зали, ошхона ва ётоқхоналарнинг санитарик ҳолатини диққат билан кўздан кечириб, тегишли кўрсатмаларни беришди.