Skip to main content
Yangiliklar

Коронавирусни бирга енгамиз: Қашқадарёдаги спорт таълим муассасаси ходимлари хайрли ишга қўл урди

By 30.03.2020No Comments

Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг кириб келиши сабабли барча таълим муассасалари фаолияти ўқувчи ва талабаларнинг хавфсизилигини таъминлаш мақсадида тўхтатилган.

Хусусан, юртимиздаги барча спорт таълим муассасалари ҳам машғулотлар вақтинча бекор қилиниб, COVID-19 пандемиясига қарши мунтазам дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли спорт мактабларида, жумладан, Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам дезинфекциялаш ишларига алоҳида эътибор қаратилган. Бундан ташқари мазкур 1-БЎСМ жамоаси хайрли ишга қўл урди.

1-БЎСМ директори Фарҳод Жуманов бошчилигидаги тренерлар бир кунлик иш ҳақларини хайрия тадбири учун ажратишди. Спорт мактаби жамоаси тумандаги “Қирғиз”, “Янгиқурилиш”, “Кунчиқар”, “Қаҳрамон”, “Жар”, “Чоштепа” каби маҳаллаларда, марказий деҳқон бозорида, туман тиббиёт бирлашмасида 5000 донадан ортиқ тиббий ниқоб аҳолига хайрия сифатида бепул тарқатишди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати